Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 18 дан: 25.02.2017

Ҳар бир мурожаат эътиборда бўлиб, қонуний ҳал этилиши керак

Мамлакатимиз Конс¬титу¬ция¬си¬нинг 35-модда¬сида "Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бош¬қалар билан¬ биргаликда ваколатли давлат органла¬рига, муассаса¬ларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳу¬қу¬қига эга.¬ Аризалар, таклифлар ва шикоя¬т¬¬лар қонунда белги¬ланган тартибда ва муддат¬ларда кўриб чиқилиши шарт"деб ¬ белгилаб қўйилган.

Ушбу конституциявий нормадан келиб чиқиб, мустақиллигимиз дастлабки йилларидан бу бора¬даги ҳуқуқий асосларни¬ мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. 1994 йилда "Фуқароларнинг¬ мурожаатлари тўғриси¬дa"¬ги Қонун, 2002 йилда унинг янги таҳрири қабул қилинди.

Таъкидлаш керак, соҳа қо¬нунчилиги давр талаблари асосида такомиллашиб бормоқда. 2014 йил 4 декабрда кучга кирган "Жисмоний ва юр謬¬дик шахсларнинг му¬рожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни¬ нафақат жисмоний, балки¬ юридик шахсларнинг ҳам давлат органлари, муассасаларига муржаатлари билан боғлиқ¬ ҳуқуқ ва эр¬кинлик¬лари ҳамда қонуний ман¬фаатла¬рини ҳимоя қилишда янги босқичнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат та¬лабларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминлаш про¬ку¬ра¬тура¬ органлари зиммасига юклатилган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шундан¬ келиб чиқиб, прокуратура органлари томонидан ҳам бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

2015 йилнинг 1 июлида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида махсус "1007" ишонч телефони ишга туширилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш ҳамда қисқа муддатларда ижрога қаратиш тизими жорий этилди.

2016 йилнинг 25 сентябрида Ўзбекистон ҳукумати порталида Бош вазирнинг, 23 декабрь кунидан эса унинг ¬негизида Президентнинг виртуал қабулхонаси ташкил қилиниши ўзбек давлатчилик мак¬табига мансуб адолатпарварлик, ҳақиқатни таъминлаш борасидаги анъаналарнинг мантиқий давомидир.

Президент виртуал қабулхонасидан воҳамизга тегишли келиб тушган мурожаатлар вилоят прокуратураси маҳкамаси ходимлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Айни бир пайтда бу каби мурожаатларнинг бошқа мутасадди идораларда кўриб чиқилиши аҳволи устидан ҳам доимий назорат ўрнатилган.

Таҳлиллардан маълум бўл¬дики, ўтган йилда вилоят ҳокимлигига Бош вазирнинг электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ер ажратиш, уй-жой, коммунал, қурилиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ишга жойлаштириш, хусусийлаштириш, пул, молия ва солиқ масалалари, транспорт хизмати, оилавий, таълим, пенсия масалаларига оид.

Президент виртуал қабулхонасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг давлат бош¬қаруви ва назорат-текшируви, ҳуқуқни муҳофаза қи¬лувчи идоралар томонидан кўриб чиқилиши аҳволи ўрганилганда, жойларда бу борада бир мунча ижобий натижаларга эришилганлигини қайд этиш лозим.

Аммо шу билан бирга мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ҳанузгача қонунбузилиш ҳолатларига ҳам йўл қўйилмоқда. Бу Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўтган йили шаҳар ҳокимлигида мурожаатларни кўриб чиқилишининг аҳволи ўрганилганида ҳам аниқланди. Виртуал қабулхонадан тушган мурожаатлар билан ишлашда 4 ҳолат бўйича сифатсиз жавоб хати йўлланган, учта ҳолатда эса мурожаатлар тааллуқлиги бўйича юборилмаган.

Шу ўринда бир мисол. Фуқаро М.Очилованинг ўғли М.Самиевни "ДЭУ текстил Бухоро" хорижий корхонасига ишга тиклашда ёки бошқа ишга жойлаштиришда амалий ёрдам берилишини сў¬раб қилган мурожаати бў¬йича, фуқарога бўш иш ўринлари таклиф этилгани ва масалага оид тушунтириш билан чекланиб, унга ишга тикланиш билан боғлиқ низолар юзасидан тегишли тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақида билдирилмаган.

Мурожаатларга муносабатда қонунбузилиш ҳолатлари Қоровулбозор, Пешкў, Қоракўл туманлари ва Когон шаҳар ҳоким-ликлари томонидан ҳам йўл қўйилгани сабаб мутасаддиларга те¬гишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Вилоят прокуратураси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабабларини бар¬тараф этиш ҳақида 8 та тақдимнома киритилиб, 2 туман ва ¬шаҳар ҳокими, тегишли ҳо¬ким-лик¬ларнинг 10 нафар ходими ин¬тизомий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Пре¬зиденти Шавкат Мирзиёев Бош Қомусимиз қабул қи¬лин¬гани¬нинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлилидан кўп нарса аён бўлганлигини, улар ҳаётимизда мавжуд ўткир муаммоларга кўзимизни очиб берганлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари ушбу мурожаатлардаги талабларнинг барчаси қонуний ва адолатли эканлигини қайд этиб, уларни ҳал қилиш учун масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарлари, барча поғонадаги мутасадди идоралар мансабдор шахслари олдига "Мана шу мурожаатларда кўтарилган ҳаётий муаммоларни жойлардаги ҳокимлик ва идоралар, тегишли мутасаддилар ўз вақтида ҳал этиши зарур эмасмиди?" деган ўринли саволни қўйди.

Айтиш жоиз, бу ҳақли эътироз барча мутасадди идораларнинг асосий вазифаси — юклатилган вазифаларни виждонан ва масъулият билан бажариб, Президентимизнинг ана шу саволларига, демакки, мурожаатларда қўйилаётган ўринли талабларга қонуний жавоб бериш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатли ҳимоясини таъминлаш орқали давлат идоралари халқимиз ¬хизматида эканлигига ишонтиришдир.

Олимжон ДЖУРАЕВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.