Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 17 дан: 22.02.2017

Юқори сифатли ғалла—даромад манбаи

Ғаллачиликни ривожлантириш ва юқори сифатли буғдой етиштириш — халқимизни хуштаъм нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг асосидир. Вилоятимиз фермер хўжаликлари томонидан 2017 йилда дон корхоналарига давлат эҳтиёжи учун белгиланган миқдорларда уруғлик ва товар дон топшириш бўйича контрактация шартномалари тузилган ва уларнинг давлат стандартлари талабига мос буғдой дони топширишлари белгиланган. Бунинг учун ¬фермер хўжаликлари бугунги кунда нималарга эътибор ¬беришлари ва улар топширилган дон учун қандай иқ¬тисодий фойда кўришларини билишлари муҳим аҳамиятга эгадир.

Дон қабул қилиш корхоналарига топшириш режалаштирилган буғдой донини тайёрлаш ва етказиб бериш амалдаги давлат стандарти асосида амалга оширилади. Ушбу меъёрий ҳужжатга асосан буғдой дони сифатига кўра 5 та синфга бўлинади. Дон корхоналарига топширилган дон учун фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб ишлари давлат стандартида белгиланган синфлар бўйича олиб борилади.

Буғдойнинг синфини аниқлашда O'z DSt 880:2015 давлат стандартида кўрсатилган дон сифат кўрсаткичларининг энг ёмон даражаси эътиборга олинади ва бу буғдойнинг синфидан келиб чиқиб, нархини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Буғдой синфи қанча юқори бўлса, унинг сифати юқори ва нархи баланд бўлади. Фермер хўжалиги билан дон қабул қилиш корхонаси ўртасида тузилган контрактация шартномасига асосан топширилаётган буғдой дони давлат андозасида кўр¬сатилган чекланган меъёр бўйича қабул қилиниши белгиланган. Бунинг учун дон етиштирувчи фермер хўжаликлари бугунги кунда ғаллазорларда бўй чўзаётган майсаларни белгиланган агротехник тадбирлар талаблари асосида парвариш қилишлари, бегона ўт ва ҳар хил касалликларга, айниқса, ғалла кушандаси бўлмиш хасва касалли¬гига қарши курашиш чора¬ларини кўришлари, донни чекланган меъёр талабига мос равишда тоза ва қуруқ ҳолда ¬топ¬ширишлари шарт. Деҳқонлар тажрибасидан маълумки, хасва билан зарарланган ғалла майдон¬лари донининг сифати ва синфи паст бўлади, фақат спирт ва паррандачилик саноатида ишлатиш учун яроқли. Бундай буғдой нархи паст бўлган бешинчи синф тоифасидаги дон сифатида қабул қилинади, бу эса фермер хўжалиги даромадига салбий таъсир этади. Юқори синф талабига мос буғдой етиштирилганда фермер даромади ошиб, молиявий имкониятлари кен¬гаяди. Юқо¬ри сифатли дон етиштириш — бу халқимиз дастурхонига сифатли нон маҳсулотлари етказиб беришнинг муҳим шартидир.

Бошоқли донни ўриб, янчиб давлат хирмонларига топшириш мавсуми давомида буғдой дони сифатини аниқлаш дон қабул қилувчи корхоналар лабораториялари томонидан амалга оши¬ри¬лади. Дон топширган фермер хўжаликлари аниқланган ¬сифат кўрсаткичларига эътирозлари бўлган ҳолатда "Ўздавдонинспекция" марказий аппаратидаги (0-371) 150-13-64 рақамли "Ишонч телефони" ҳамда www.uzddi.uz веб-сайтига, шунингдек, Бухоро шаҳар, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасидаги 19-уйда жойлашган Бухоро вилоят инспекциясининг (0-365) 225-60-98 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишлари мумкин. Мурожаатлар инспек¬циянинг bukhara@uzddi.uz электрон манзили орқали ҳам қабул қилинади. Инспекция ходимлари фермерлар муаммоларини ҳал этиш баробарида уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатадилар.

Зариф ЗОЙИРОВ, "Ўздавдонинспекция" вилоят ҳудудий бўлинмаси бош инспектори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.