Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 17 дан: 22.02.2017

*Депутат минбари

Сайловчи ишончи — улкан масъулият

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, халқ фаровонлигини изчил юксалтириб боришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг янги босқичида биз, депутатлар зиммасига масъулиятли вазифалар юкланди. 2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йи¬ли, деб номлангани халқ вакили сифатида ҳар бир депу¬татни ўз сайловчиси билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлиш, оғи¬рини енгил қилиш, мулоқот ва муносабатлар узвийлигини таъминлашга хизмат қилади. "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари хал¬қимизга хизмат қилиши керак" тамойилининг амалда татбиқ этилиши кўп жиҳатдан депутатлар ҳамда сиёсий партияларнинг фаол ҳаракатига боғлиқ. Аввало, электоратни ўйлантираётган масалаларни чуқурроқ ўрганиш учун сайловчилар билан доимий учрашувлар ўтказиш, одамлар ичига кириб бориш ўта муҳим. Бунда "Парламент назорати тўғрисида"ги Қонунга асосан депутатлик назоратини кучайтириш, депутат сўрови, депутатлик гуруҳлари эшитувини ташкил этиш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига аҳолини ўйлантираётган муаммолар юзасидан пухта тайёрланган масалаларни олиб ¬чиқишда ташаббускорликни янада кучайтириш мақсадга му¬вофиқ. Бу борадаги самарали саъй-ҳаракатлар фуқароларнинг қо¬нуний муро¬жаат¬ла¬рини қис¬қа муддатда синчиклаб кўриб чиқиш ва ҳал этишни таъминлашга хизмат қи¬лади.

Жорий йилда сайловчиларимиздан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Биргина Жондор туманидаги Жондор қишлоғининг ички йўлларини асфальтлаштириш, Далмун-Охших йўналишидаги кўприкни таъмирлаш, "Навгади" МФЙ ҳудудида 2015-2016 йилларда янгидан қурилган намунавий уй-жойлар ҳудудига махсус транспорт хизматини йўлга қўйиш, Алели қишлоғида юқори қувватли трансформатор ўрнатиш сингари муаммолар ўрганилиб, таҳлил этилди ва мутасаддиларни жалб этган ҳолда уларнинг бир нечтаси ижобий ҳал қилинди. Шунингдек, Жондор педагогика коллежи мутасаддиларининг ¬мурожаатлари асосида ўн нафардан ортиқ коллеж ўқувчиларини таълимга қайтаришга кўмаклашилди.

Жорий йилнинг 7 февралида давлатимиз раҳбари томонидан "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармон имзоланди. Ўз тақдирини Ватан келажаги билан уйғун тасаввур қила оладиган ҳар бир шахс мазкур ҳужжат билан яқиндан танишиши, унинг асосий мақсадини англаб етиши лозим. Чунки бу стратегия, унинг асосида қабул қилинадиган ҳужжатлар, амалга ошириладиган чора-тадбирлар бизнинг эртанги келажагимиз учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Стратегиянинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб бориляпти. Чунончи, тумандаги "Алели", "Манқуфи" қишлоқ фуқаролар йиғинлари, Жондор шаҳарчасидаги Зарафшон, Пахтакор маҳалласи сайловчилари билан учрашувлар ана шу мавзуга бағишлангани билан аҳамиятлидир.

Мамлакат ТОШЕВА, "Миллий тикланиш" ¬демократик партиясидан сайланган вилоят ¬Кенгаши депутати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.