Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 17 дан: 22.02.2017

*Ҳокимлик соати

Долзарб масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 20 февраль куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ў. Барноев бошқариб борди.

Ҳокимлик соати йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2017 йил 9 февралда ички ишлар органлари тизимида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижроси ҳақидаги масала муҳокама қилинди.

Бу тўғрида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Ўринов ахборот берди.

Таъкидланишича, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аммо шу баробарида жиноят ва қонунбузарлик ҳолатларининг содир этилаётганлиги бу борадаги ишларнинг талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, ички ишлар тизими фаолиятида содир этилган жиноятни фош этиш эмас, балки унинг олдини олиш энг устувор йўналиш бўлмоғи лозим. Шу мақсадда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни" сифатида белгиланди.

Вилоят ҳокими йиғилишда аҳоли орасида профилактик тадбирларни сифатли олиб бориш, бунинг учун милиция таянч пунктлари моддий-техник базаси, профилактика инспекторларининг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш борасида тегишли кўрсатмаларни берди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари раислигида 2017 йил 5 январь ва 7 февраль кунларида ўтказилган "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган мажлисларда берилган топшириқлар ижросини таъминлашда вилоят соғ¬лиқни сақлаш бошқармаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти тўғрисида"ги масала юзасидан вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И. Нарзиевнинг ахбороти эшитилди.

Айни пайтда вилоятдаги 276 та қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг 71 тасини поликлиникага айлантириш, 68 тасини қишлоқ врачлик пункти сифатида, 42 тасини тез тиббий ёрдам бўлими сифатида сақлаб қолиш бўйича таклифлар тайёрланган.

Муҳокамада тизимдаги баъзи муаммолар таҳлилига ҳам эътибор қаратилди.

Хусусан, патронаж хизмати томонидан хонадонларда ўтказилган тиббий кўрик якунлари бўйича таҳлилий маълумотлар юритиш, айрим дорихоналарда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситаларини белгиланган чакана нархидан қиммат сотиш, "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖга тегишли баъзи дорихоналарда мажбурий бўлиши лозим бўлган дори воситаларининг мавжуд эмаслиги каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан соҳа мутасадди раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ҳокимлик соатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сонли "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолия¬тини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар, "Нуроний" жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш,вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши, 2017 йилги Инвестиция дастури объектлари, маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимлари учун хизмат турар-жой уйларини барпо этиш ҳамда йўл қурилиши, коммунал қарздорликни бартараф этиш ишларининг бориши ҳам тан¬қидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, "2017-2019 йилларда тикувчилик ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ҳамда "2017-2018 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини янада чуқур қайта ишлаш ва уларни сақлаш қувватларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижросига ҳам эътибор қаратилди.

Ҳокимлик соатида йиғилиш кун тартибидан ўрин олган бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.