Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 17 дан: 22.02.2017

Ҳафтанинг пайшанбаси — профилактика куни

Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 9 февраль куни бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселекторда мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанбаси—жиноятчилик олдини олиш ва профилактика куни сифатида ўтказилишининг таклиф этилиши замирида аҳоли ҳаёти, жамият тинчлигига раҳна солаётган жиноятларни бартараф этиш, инсон манфаатларини ҳимоя қилишдек масалалар устувор қўйилган. Давлатимиз раҳбари ушбу учрашувда ички ишлар органлари қуйи бўғин бўлинмалари, милиция таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, барча таълим муассасаларига профилактика инспекторларини бириктириб, уларга кундалик иш фаолиятини таълим муассасаларидан бошлашни амалиётга татбиқ этиш масалалари бўйича тавсиялар бераркан, содир этилаётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабаби ва келиб чиқишига замин яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар юзасидан вилоятимизда ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профи¬лактика куни" сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоят ИИБдан берилган хабарларга кўра, ўтган ҳафта — 6-13 февраль кунлари вилоят ҳудудида 49 та жиноят қайд қилинган. 3 та қасддан одам ўлдириш, 1 та талончилик, 19 та ўғрилик, 7 та фирибгарлик ва 12 та бошқа турдаги жиноятлар содир этилган.

Аниқланган ўғрилик жиноятларининг 6 таси фош этилмасдан қолган. Жиноятлар очилиши 88 фоизни ташкил этган.

—Вилоят ҳудудида содир этилган ўғрилик жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари, уларга шароит ва имкон яратиб бераётган омиллар таҳлиллар асосида ўрганиб ¬чиқилганда, — дейди вилоят ИИБ катта инспектори Б. Раҳматов,—аксарият ҳолатларда фуқароларимизнинг ўз мулкларини ҳимоя қилишга бепарво муносабатлари сабаб бўлаётгани аниқланди. Хусусан, хонадонни узоқ муддатга қаровсиз қолдириш, автомашиналар исталган жойда ташлаб кетилиши, савдо дўконлари ҳамда бошқа турдаги пул ва буюмлар сақланадиган объектларда мустаҳкам эшик-деразалар, темир панжаралар ўрнатмасдан, эшигига оддий осма қулфлар осиш ғараз ният билан пайт пойлаб ётган жиноятчилар учун айни муддао бўлаётир. Бугун биз яшаётган тез ўзгарувчан ва глобаллашган замонда ҳар қадамда, ҳар вақт — кўчада, транспортда, одамлар гавжум жойларда ўта ҳушёр ва огоҳ бўлиш талаб этилади. Зеро, барчамиз бир куч бўлиб, ўз уйимизни ўзимиз асрамоғимиз лозим.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.