Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 17 дан: 22.02.2017

*2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Бир мақсад йўлида бирлашдик

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан дилдан суҳбатлашиш, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, идоралараро ишчи гуруҳлари тузилди ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди.

Ана шундай ишчи гуруҳлардан бири зиммасига уйма-уй юриб, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва маънавий муҳитни ўрганиш, мактабгача таълим муассасалари ишини яхшилашга кўмаклашиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида давомат масалаларини назоратга олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини манзилли моддий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, мавжуд муаммоларни ечиш вазифалари юклатилган.

—Халқ билан гаплашиш, дардини тинг¬лаш энг биринчи вазифамиз ва бурчимиздир,—дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, мазкур ишчи гуруҳ раҳбари Зулфия Тўйева.—Президентимиз Ш. Мирзиёев ҳар бир чиқишларида, маърузаларида барча раҳбарлар олдига ана шу талабни қўймоқдалар. Вилоятимиз ҳокими ҳам ҳудуд раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, халқ билан мулоқот олиб бориш ишлари сифатига эътибор қаратмоқда. Ком¬плекс чора-тадбирлар режасига кўра тузилган ишчи гуруҳлар ўзига биркитилган ҳудудларда ўрганиш ишларини бошлаб юбордилар. Улар аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни таҳлил қилишмоқда. Айтиш жоизки, Пешкў ва Жондор туманига бириктирилган ишчи гуруҳлар фаолияти анча самарали бўлаётир. Ғиждувон туманига биркитилган ишчи гуруҳ эса касб-ҳунар коллежларида давоматни яхшилаш бўйича дуруст иш олиб бораяпти. Ҳар бир туман раҳбарининг нечта хонадонда бўлиб, неча киши билан гаплашгани, кимларнинг муаммосини ҳал этгани бўйича алоҳида статистика юритилмоқда.Чунки, ўзини юрт тақдирига дахлдор деб билган ҳар бир раҳбар қўл остидаги ҳудуд аҳолиси билан самимий мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган масалаларни ўзи ҳал қилиб, элга қайишсагина эл унга ишонади ва ҳурмат қилади.

Ўрганишлар жараёнида Ромитан тумани "Афросиёб" МФЙ, Чориқулбой кўчасида яшовчи И. Холиқовга бош миясини -операция қилдириши учун моддий ёрдам берилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали республика касалхонасида ётиб даволаниши учун ордер олишига кўмаклашилди. Ёки бўлмаса, "Қизилравот" ҚФЙда яшовчи Қ. Серикбаевга Тошкентдаги неврологик касалхоналардан бирида имтиёзли даволаниши учун йўлланма берилди. Айниқса, патронаж хизмати чуқур ўрганилмоқда. Бу соҳадаги камчиликлар аниқланиб, ечими топилмоқда.

Бундай мисоллар кўп. Гап қилинган ишларни санаб ўтишда эмас, муддаомиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали одамларни рози қилишда, бизга бўлган ишончини мус¬таҳкамлашда. Зеро, ҳар бир хонадонга кириб бориб, одамлар дардини тинглаб, оилаларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш бош мақсадимиз. Бу устувор тамойил эса мутасаддиларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, барчани эл орасига кириб боришга даъват этди.

Ш. ЖАББОРОВА.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.