Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 16 дан: 18.02.2017

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун

Инсон манфаатларини таъминлаш, халқ¬нинг турмуш маданиятини ошириш, уларга яшаш, меҳнат қилиш, билим олиш учун барча шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бунга эришиш учун эса аввало одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.

Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", деб эълон қилинишида ҳам ана шундай эзгу мақсад мужассамдир.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахс¬ларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилиши эса бу борадаги ишларни янада ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида қабул қилинган мазкур фармонга мувофиқ, Бухоро шаҳар, И.Мўминов кўчасидаги 2-"А" уйда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси ташкил этилди.

Капитал таъмирланиб, қайта чирой очган мазкур бинода фуқаролар учун барча шароитлар ҳозирланган.

Аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш учун керакли воситалар, моддий-тех¬ника базаси билан таъминланган мазкур масканда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, ариза ва ши¬коятлар, шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаё-тига оид таклифларини билдириш имкониятига эга бў¬лишди.

Яқинда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишни вилоят ҳо¬кими Ў. Барноев олиб борди.

Унда сўзга чиққан Ўз¬бекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбер¬генов Президент халқ қабулхоналари ташкил эти¬лиши мақсади, вазифалари, давлат раҳбарига вилоятдан тушаётган мурожаатларнинг умумий йўналишлари, мурожаатлар билан ишлаш усуллари хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро ви¬лояти¬даги Халқ қабулхонаси мудири таништирилди. "Ўз-дон¬маҳ¬сулот" ак¬ция¬дорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Э.Қудратов эндиликда ушбу масъулиятли вазифани амалга оширади.

Тадбирда Вобкент тумани ҳокими А.Жаводов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қў¬ми¬таси раиси З.Тўйева ва бош¬қалар сўзга чиқдилар.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.