Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 16 дан: 18.02.2017

Ташкилий масала кҒрилди

2017 йил 15 февраль куни халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг нав¬батдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқиб, Когон шаҳрида сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш, ободончилик, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Хусусан, сўнгги йилларда шаҳар кўркам қиёфа касб этди. 2016 йилда Когон темир йўл вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди, юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб поездининг ҳудудга қатнови йўл¬га қўйилди.

Шу баробарида вилоят раҳбари шаҳарда амалга ошириладиган ишлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар таҳлилига ҳам эътибор қаратди.

— Когон шаҳри инфратузилма жиҳатидан ниҳоятда қулай ҳудуд ҳисобланади, — деди вилоят ҳокими. — Темир йўл, йирик автомагистраллар шу ҳудуддан ўтади. Табиий газ, электр энергияси таъминоти борасида умуман муаммо йўқ. Аммо шу имконият, қулайликлардан фойдаланиш самараси-чи? Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтиришда ташаббускорлик етишмаяпти.

Ўз навбатида ободонлаштириш, аҳолига маданий дам олиш шароитларини яратиш, бозорни тартибга солиш, табиий газ, электр энергиясидан мавжуд қарздорлик ва бошқа муаммолар ҳам қайд этилиб, уларнинг ечими юзасидан ҳудуд фаоллари ҳамда ¬вилоят мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бухоро тумани ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Фарҳод Эркинович Мардонов шаҳар ҳокими этиб сайланди.

Сессияда "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлинмаси раиси М. Равшанов, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши де¬путати, Когон транспорт коллежи ди-ректори А. Ҳайитов, меҳнат фахрийси Ж.Ҳакимовлар сўзга чиқиб, ҳудуд аҳли билдирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда шаҳарни ҳар томонлама тараққий эттириш, ижтимоий-иқ¬тисодий со¬ҳаларда ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш, барча соҳа ва тармоқларда юксак натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилади, деб таъкидладилар.

* * *

Шу куни халқ депутатлари Когон туман Кенгашининг ҳам навбатдан таш-қари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқди.

Таъкидландики, мамлакатимиз Президенти томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар билан яқиндан мулоқот қи¬лиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган долзарб вазифалар илгари сурилмоқда. Аммо мазкур ислоҳотларнинг тумандаги ижроси мутлақо талабга жавоб бермайди.

Шу боис ҳам ҳудудда ҳал этилиши лозим бўлган жуда кўплаб масалалар тўпланиб қолган. Хусусан, туман раҳбарияти томонидан аҳоли дарди, ташвишини ўрганиш, улар муаммоларини ҳал этишда сусткашликлар кўзга ташланмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг атиги тўққиз фоизигина қаноатлантирилган, холос.

Айни пайтда ҳудудда рўй¬хатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг қарийб 70 фоизи вақтинча фаолият юритмаяпти. Бунинг натижасида эса экспорт ва бошқа макроиқтисодий ривожланиш бўйича белгиланган вазифалар бажарилмаяпти.

Шунингдек, пахта, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат экинларини етиштиришдаги паст кўрсаткичлар, аҳолининг коммунал тўловлардан қарздорлиги, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг таъмирталаблиги, ҳудудда бирорта ҳам бозорнинг мавжуд эмаслиги, ички йўлларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги танқидий таҳлил этилди.

Вилоят ҳокими қайд этилган мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда туманни қолоқликдан чиқариш бўйича алоҳида комплекс дастурни шакл-лантириш лозимлиги хусу¬сида тўхталиб, барча вилоят раҳбарларига ўз тизимлари бўйича ушбу дастурга киритиладиган лойиҳалар хусусида аниқ таклифларни тақдим этиш юзасидан топшириқ берди.

Сессияда ташкилий ма¬сала кўрилди. Туман ҳокими С.Ҳамроев ўз аризасига биноан вазифасидан озод қи¬линди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази коммунал хўжалик хизмати бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Йўлдош Ғафурович Жумаев Когон тумани ҳокими этиб сайланди.

Сессияда меҳнат фахрийси Ҳ. Равшанов, вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ.Қобиловлар сўзга чиқишди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.