Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 16 дан: 18.02.2017

Вилоят комиссиясининг йиғилиши

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссиянинг ўтган йилги иш фаолияти ва 2017 йилги вазифалари муҳокама этилди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, комиссия раиси Ў.Барноев бош¬қарди.

Таъкидландики, мамлакатда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳи¬моя қилишга қаратилган ҳу¬қуқий асослар яратилган.

Ҳисобот даврида вилоятда давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик, қа¬ровсизлик ва ҳу¬қуқбу¬зар¬лик¬ларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар қилинган. Масалан, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини бо¬йитиш ва ҳу¬қуқий онгини оширишга, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликка қарши про¬филактикага оид 1452 та турли тадбирлар ўтказилди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар томонидан ҳуқуқбузарлик ва бош¬қа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этган вояга етмаганларга оид кўплаб ишлар кўриб чиқилди. Болалар тарбияси юзасидан ота-оналарнинг масъулиятини ошириш чоралари кўрилди. Шунингдек, воя¬га етмаган фарзандини тарбиялаш борасидаги мажбуриятни бажармаган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғ¬риси¬даги кодекси тегишли моддасига биноан катта миқдорда жарима жазоси қўлланилди. Турли ҳуқуқбузарликларни содир этган болалар ички ишлар профилактика ҳисобига олиниб, улар билан тарбиявий ишлар олиб борилди.

Афсуски, деб таъкидланди йиғилишда, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларга қарши кураш тадбирлари самараси етарли эмас.

Қизларнинг эрта турмуш қу¬риши олдини олиш долзарб масала. Ўтган йили вилоятда 8 та ноқонуний никоҳга йўл қўйилмади. Лекин айни пайтда ҳали жойларда эрта турмуш қуриш ва туғриқларга оид ҳолатлар учраб турибди. Ушбу ғайриқонунийлик учун айбдор бўл¬ган ота-оналар ва бошқа тегишли шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Йиғилишда юқорида тилга олинган ва бошқа шу каби нохуш ҳолатлар олдини олишда вояга етмаганлар иши бўйича комиссияларнинг турли давлат органлари, таълим муассасалари, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашлари, уламолар билан ижтимоий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда комиссияларда иш юритиш ҳужжатларини тартибга солиш, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш устидан назоратни кучайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома"мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.