Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 15 дан: 15.02.2017

Работакда янгиланган лойиҳадаги уйлар фойдаланишга топширилди

Бухоро туманидаги "Работак" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди қиёфаси кейинги етти йилда ўзгариб кетди.

Бу ерда ўтган даврда ¬Биринчи Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қа¬рори асосида, "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамияти Бухоро вилоят филиали буюрт¬масига мувофиқ 200 та за¬монавий уй қурилди.

Янги йилнинг дастлабки ойида эса ҳудудда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича, ҳар бири 16 квартирали 2 та ва майдони 2 сотихдан иборат 10 та бир қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Мазкур объектлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ барпо этилди.

Мазкур ҳужжат қишлоқ аҳлининг замонавий ва арзон уйларга бўлган ўсиб бора¬ётган эҳтиёжини имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига таъминлаш, шу орқали аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш керак, якка тартибда янгиланган лойиҳалар асосида икки типга мансуб қурилган уйлар қатор жиҳатлари билан олдингиларидан фарқ қилади. Уларда бошланғич бадал улуши икки қаватли 4 хонали уйларга қараганда 10 фоизга кам.

— Афзаллик ҳақида гапирадиган бўлсам,—дейди 2 сотихли уйда яшовчилардан би¬ри Наргиза Шарипова,—аввало, улар нархи нисбатан арзон, яъни чўнтакбоп. Биз истиқомат қилаётган уч хонали уй учун тўловнинг бошланғич бадали атиги 15 фоиз. Шунингдек, нархнинг қолган қиймати "Қишлоқ қурилиш банк" Галаосиё филиалидан 15 йил муддатга ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобига қопланиши ёш оилаларга жуда қулай. Бундан ташқари, қишлоқ шароитида яшашнинг ўзига хос томонлари инобатга олиниб, тандир қуриш, икки-уч туп мевали дарахт ўстириш, парранда ёки қорамол боқиш имконияти ҳам яратилган.

—Туманнинг чеккароқ қишлоғидаги катта оилада яшардим,—дейди бир қаватли уйлар ёнгинасида қад ростлаган кўп квартирали қўш қаватли уйда ҳовли тўйини нишонлаган республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг шифокори Суҳроб Кенжаев.— Работак аҳоли пунктида уй-жойлар қурилиши муносабати билан туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилдим. Шарои¬тимни инобатга олишди. Банк ҳам кредит ажратди. Мана, аёлим ва уч нафар фарзандим билан уч хонали уйга кўчиб кирдик. Ҳудуд Бухоро шаҳрига яқин.Ишга бориш учун кўп вақт талаб қилинмайди. Кеча отам уйимда меҳмон бўлдилар. Шаҳардагидан қо¬лишмайдиган шароитларни кўриб, "Ҳавас қилганларича бор экан, давлатимизга, Президентимизга раҳмат", дея дуо қилдилар.

Работакдаги 2017 йил дас¬тури ҳисобидан янгиланган намунавий лойиҳа асосида қурилган уйлар — бу ҳудудда давом этаётган бунёдкорлик ишларининг дебочаси. Жорий йил мамлакатимизнинг Мустақиллик кунигача бу ерда ҳар бирининг майдони 4 сотихдан иборат 60 та 4 хонали ва кўп квартирали қўш қаватли 2 та уй барпо этилади.

Вилоят миқёсида эса режалаштирилган ишларнинг кўлами янада кенг.

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамияти вилоят филиалининг бош муҳандиси Ҳусниддин Нурмуҳамедовнинг маълум қилишича, жорий йилда вилоятдаги 20 та массивда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1142 та, жумладан, ер майдони 4 ва 6 сотихдан иборат бир қаватли 4 хонали 794 та, 2 сотихли 3 хонадан иборат 124 та ҳамда тўрт йўлакли қўш қаватли 16 квартирали 14 та уй қурилишига тайёргарлик кўрилаётир.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.