Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 15 дан: 15.02.2017

Мактабгача таълим муассасалари:

Муҳим ўзгаришлар даври

Фарзандларимиз тарбияси ва билим салоҳияти¬нинг юксалишида мактабгача ¬таълим муассасаларининг аҳамияти катта.Чунки, инсон умри давомида эгаллаши лозим бўлган ахборотнинг 70 фоизини 5-7 ёшгача ўзлаштириб бўлади. Шу жиҳатдан қаралганда, мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги баркамол авлод тарбиясида илк пойдевор вазифасини ўтайди.

Мамлакатимизда таълимнинг бу босқичини жадал ривожлантиришга долзарб масала сифатида қаралаётир. Мухбиримизнинг вилоят халқ таълими бошқармаси МТМ бўйича мутахассиси Қурсия ШАРИПОВА билан суҳбати ана шу ҳақда бўлди.

— Бугунги кунда вилоят бўйича 336 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардаги ўринлар сони 41 минг 670 тани ташкил этади. Шундан 271 таси замонавий, 65 таси мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатмоқда,—дейди суҳбатдошимиз.—Муассасаларда тарбияланувчилар сони 33 минг 939 нафарни ташкил этиб, 156 743 нафар боғча ёшидаги болаларнинг 21,7 фоизи қамраб олинган. Мазкур муассасаларда 3536 нафар педагог ходим болаларга таълим-тарбия бермоқда.

Давр ўзгармоқда, бунга жавобан соҳадаги шаклан ва мазмунан янгилашга қаратилган ислоҳотлар ота-оналардан тортиб педагог тарбиячию соҳа мутасаддиларидан замонавий ёндашувни талаб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2016 йил 29 декабрда имзолаган "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чо¬ра-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳани муҳим ўзгаришлар палласига олиб кирди, десак муболаға бўл¬майди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бў¬йича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур, тизим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси, мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари, молиялаштириш ҳажми ва манбалари, 2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметр¬лари тасдиқланди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқарма¬сининг 2017 йил 9 январдаги 8-сонли буйруғи чиқарилди. Қарор билан тасдиқланган кенг кўламли комплекс тадбирлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, вилоятимизда ҳам болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, уларнинг интеллектуал, ахлоқий-эстетик ва жисмонан тўкис ривожланиши учун илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароитлар яратиш, тарбиячи-педагогларни тайёрлаш ва малакасини оширишга доир ўқув режаси ва дастурларни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш, муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ жойларида янги мактабгача таълим муассасаларини бун¬ёд этиш йўлида дастлабки саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилади. Жумладан, болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шакли бўлган 158 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади. 11 та ¬тумандаги 32 мингта оиланинг мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган 3-6 ёшдаги болалари мактаб таълимига тайёрланади.

Жорий йилда вилоятдаги МТМлар тармоғи 1 та янги қурилиш ҳамда мавжуд муассасаларнинг 87 тасини реконструкция қилиш, 41 тасини мукаммал таъмирлаш орқали кенгайтирилади. 18 та мактабгача таълим муассасасидан 6 тасида реконструкция, 12 тасида мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун 10,2 миллиард сўмлик маблағ ажратилгани баркамол авлод тарбияси борасидаги ишлар кўлами кенглигидан ¬дарак беради. Чунки энг самарали ва илғор таълим-тарбия усуллари тўла-тўкис шароитга эга маскан¬лардагина юқори натижа беради.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур қарорнинг амалга оширилиши мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида узлуксиз таълим тизимини янада ислоҳ қилиш борасидаги ривожланиш йў-лининг узвий ва тадрижийлигини таъминлайди ҳамда юртимизда болаларни мактабга тайёрлов тизимини янги босқичга кўтаради.

Суҳбатдош: Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.