Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 15 дан: 15.02.2017

Энг намуналилар эътироф этилди

Суратда:кўрик-танлов совриндорларидан бир гуруҳи. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Ички ишлар вазирлиги томонидан қатор давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиб келинаётган "Намунали ички ишлар органлари таянч пункти" кўрик- танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ў.Барноев ва бошқалар мамлакатимиз Президенти томонидан юрт тинчлиги ва осо-йишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашда алоҳида ўрин тутган ички ишлар органларини ҳар томонлама қўл¬лаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Вилоятда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда соҳанинг му¬ҳим бўғини ҳисобланган, бе¬восита маҳалла ҳудудида иш юритаётган 199 та милиция таянч пунктининг ўрни катта. Улардаги профилактика инспекторларининг ўз вазифасини амалга оширишида фуқаролар йиғинлари, фаоллар, жамоатчилик, давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликда ҳамкорлик фаолиятини мустаҳкамлаш, илғорлар тажрибасини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришда анъанавий "Намунали ички ишлар органлари таянч пункти" кў¬рик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда Унинг нуфузи ҳам ошиб бораётир.

Тадбирда ғолиб ички ишлар органларининг таянч пунктлари хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, профилактика инспекторларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ва аҳоли билан самарали ҳамкорлиги, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, вояга етмаганлар ўртасида ишлаш борасидаги фаолияти каби мезонлар асосида аниқланди.

Унга кўра Қоровулбозор тумани Имом Бухорий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ички ишлар органларининг 186-сон таянч пункти биринчи ўринга муносиб кўрилди ва танловнинг республика босқичига тавсия этилди.

—Ҳудудимизда асосан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи- хизматчиларидан иборат 1018 та оила, қарийб 4 минг нафар аҳоли яшайди,— дейди ғолиб пункт профилактика инспектори, катта лейтенант Нодирбек Валиев.—Маҳаллада эл осо-йишталигини таъминлашда йиғин билан бир бинода иш олиб боришимиз қўл келаётир. Ҳудуд муаммоларини жамоатчилик кўмагида ўз вақтида ҳал этяпмиз. Бизда аҳоли бандлиги масаласи тўла ечим топган. Уй бекаларининг аксарияти нефтни қайта ишлаш заводи касаначилик марказида меҳнат қилади. Ёшларимиз эса мазкур корхонанинг спорт-соғ¬ломлаштириш маркази, маданият саройида шуғулланмоқда. Яқинда ҳомийимиз, яъни завод маҳалла болалари учун сунъий қопламали мини футбол майдонини қуриб берди. Буларнинг ҳаммаси осойишталикка, ёшлар камолотига хизмат қилмоқда. Ўтган йили ҳудудимизда бирорта ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир бўлгани йўқ.

Танловда шунингдек, Олот тумани, "Жайхунобод" МФЙ ҳудудидаги 176-сон, Шофиркон тумани, "Навбаҳор" МФЙда жойлашган 127-сон таянч пунктлари тегишли равишда иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади. Сов¬риндорлар ва турли номинациялар ғолиблари муносиб тақдирланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.