Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 14 дан: 11.02.2017

Йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Мамлакатимиз Президенти томонидан 2016 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга нав¬батдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни тантанали кузатиш маросими бўлди.

Тадбирда вилоят ҳо¬кимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси, нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Маросимда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ва бош¬қалар сўзга чиқдилар. Таъкидландики, мустақиллик йилларида миллий армиямиз мустаҳкамланди, у ¬ёш¬лар учун ҳақиқий ватанпарварлик ва жасорат мактабига айланди. Президентимиз, Ўзбе¬кистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қў¬мондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий армиямиз нуфузини янада оширишга катта эътибор қаратилаётир.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган йигитларнинг билим олиши, ҳаётда ўз ўринларини топи¬шига доимий ғамхўрлик қилинмоқда.

Биринчи Президентимиз томонидан 2012 йил 31 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўл¬ган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга асосан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган йигитларга қисм қўмондонлиги тавсияномасига биноан олий ўқув юртига киришда тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилиши ёш¬лар учун катта имконият бўлди.

Маросимда ҳарбий ки¬йимда саф тортиб турган ¬йигитлар уларни армия сафига кузатгани келган ота-оналар, яқин қариндошлари билан мулоқот қилишди.

Фурсатдан фойдаланиб, улар билан суҳбатлашдик.

—Биласизми, қўшнилар ёки яқинларимизнинг ҳарбий хизматни ўтаб келган фар¬зандларига ҳавас қилиб, отаси билан иккимиз Шамшодбек ўғлимизнинг ҳам шундай шарафга муяссар бўлишини орзу қилардик,—деди ўзини ғиждувонлик Дилбар Обидова, дея таништирган аёл ҳаяжонини яширолмай.—Бугун орзуим амалга ошяпти. Жу¬да хурсандман. Китобий гапираяпти, деган хаёлга борманг: менинг ўғлим — Ватан пос¬бони. Бу чинданам фахр. Шунинг учун ҳам жуда хур¬сандман. Шамшодбек ҳарбий хизматни муносиб даражада ўтаб, оиламиз ишончини оқлашига ишонаман.

Ҳарбийлик мамлакатимизда шарафли иш. Бугунги кунда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишни ҳар бир йигит ҳавас этади. Лекин аскарликка даъвогарлар турли мезонлар асосида сараланиб олинади.

—Мен тиббий кўрикдан ўтгач, математика, она тили ва адабиё¬ти фанлари бўйича тест синовидан керакли балл тўпладим, спорт машқларида жисмоний тайёргарлигим яхши баҳоланди,—дейди Бухоро шаҳридан Хуршид Латипов.—Бугун ҳаётимда унутилмас кун, ахир, ҳарбий хизматга кетяпман. Онам, эгнинг¬даги ҳарбий кийиминг жуда ярашиб турибди, деганларида қувониб кетдим. Мен келажак ҳаётимни ҳарбий ишга бағишлашимни айтганимда, оиламдагилар ниятинг йўлдошинг бўлсин, дейишди.

Ҳарбий хизматга отланаётган йигитларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Улар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Дуога қўл очилиб, тилаклар айтилди:

—Ватан посбонлари—йигитларимизнинг йўли оқ бўлсин, юртимизга кўз тегмасин!

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.