Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 12 дан: 08.02.2017

*Ҳокимлик соати

Долзарб масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 6 февраль куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ў. Барноев бошқариб борди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, корхона, ташкилот, муассаса, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар марказларида ташкил этилган студиялар билан видеоконференция алоқаси орқали йиғилиш ишида ушбу ҳудудлар ҳо¬кимлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш аввалида вилоят ҳокими дав¬латимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбе¬кистон Республикасининг Биринчи Президенти ¬Ислом ¬Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори иж¬росини ташкил этиш чора-тадбирлари хусусида тўхталиб ўтди.

Мазкур қарорда мустақил давлатимиз асосчиси И. Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақ¬садида Тошкент, Самар-қанд ва Қарши шаҳарларида у кишининг ҳай¬каллари ўрнатилиши, юртимиз¬даги бир қатор йирик объектларга ҳамда барча вилоятларнинг марказий кўчаларига номлари қўйилиши назарда тутилган.

Айни пайтда географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси томонидан Бухоро шаҳридаги Абдулхолиқ Ғиждувоний кўчаси ҳамда Ўзбекистон Мустақиллиги кўчасининг Пиридастгир кўчаси билан кесишмасигача бўл¬ган ҳу¬дудга Ислом Каримов кўчаси номини бериш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, "Тад¬биркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чо¬ра-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларининг ҳу¬дудда ижросини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

— Айни пайтда юртимиздаги барча аҳоли вакиллари, маҳалла фаол¬лари, тадбиркорлар ушбу ҳужжат¬ларнинг ўз ҳаётларидаги аҳамияти, турмушларини енгиллаштириш, фао¬лиятларини ривожлантиришдаги ўр¬ни хусусида тўлқинланиб фикр билдирмоқдалар, — деди вилоят раҳбари. — Эндиликда ви¬лоятдаги ҳар бир раҳбар ушбу масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда мазкур фармон ва қарорларнинг ижросини сифатли таъминлашга бор эътиборларини қаратмоғи зарур.

Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг янги ташкилий тузилмаси яратилади. Кадр¬лар таркиби, моддий-техника базаси кучайтирилади. Ўз навбатида вилоят, шаҳар ва туманларда "Маҳалла марказлари", намунавий лойиҳадаги фуқаролар йи¬ғини идоралари бос¬қичма-босқич тарзда қурилиб, фойдаланишга топширилади.

"Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қў¬шимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қа¬рорга асо¬сан барча пенсионерлар, имконияти чекланган ногиронлар ўз нафақаларини, шунингдек, вилоя-тимизнинг Қоровулбозор, Пешкў, ¬Ромитан, Қоракўл ва Олот сингари олис ¬ту¬манларининг бюджет ¬таш¬килотлари ходимлари эса иш ҳақи ҳамда ижтимоий тўловларни ҳеч қандай чекловларсиз тў¬лиқ ҳажм¬да, қолган туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақлари ва олий ўқув юртлари талабалари эса стипендияларининг камида 50 фоизини нақд пул шаклида олиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, йиғилишда ижро интизоми, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2016 йил 16 декабрь куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қайд этилган вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлани¬шида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасининг жорий йил январь ¬ойидаги ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан Бухоро вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун юборилган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва бошқа долзарб масалалар танқидий муҳокама этилди.

Вилоят раҳбари мазкур масалалар ечимини таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқларни берди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.