Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 12 дан: 08.02.2017

Вилоят комиссиясининг йиғилиши

Вилоят ҳокимлигида географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, вилоят ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, Бухоро шаҳар ҳудудий комиссияси аъзолари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилганидек, Ўзбекис¬тон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2017 йил 29 январдаги 45-сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатнинг тегишли бандида вилоятнинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номини бериш вазифаси белгиланган. Унга биноан Бухоро шаҳар ҳудудий ¬ко¬миссияси томонидан Бухоро шаҳрининг марказий Абдулхолиқ Ғиж¬дувоний кўчаси ҳамда Ўзбекистон Мус¬тақиллиги кўчасининг Пири¬дастгир кўчаси кесишмасигача бўлган ҳудуд номини Ислом Каримов кўчаси деб ўзгартириш тўғрисида таклиф киритилган.

Йиғилишда кўриб чиқилган мазкур масала географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссияси томонидан ижобий маъқулланди.

Вилоят комиссияси Бухоро шаҳрининг марказий кўчалари ҳисобланган Абдулхолиқ Ғиждувоний кў¬часи ҳамда Ўзбе¬кистон Мустақиллиги кўчасининг Пиридастгир кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд номини ¬Ислом Каримов кўчаси номига ўзгартириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.