Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 11 дан: 04.02.2017

Сенат аъзоси сайланди

Жорий йил 3 февраль куни халқ депутатлари Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўт¬ди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Қўшма мажлисни Ўзбе¬кистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Қурбонқулов кириш сўзи билан очди.

Мажлисга 6-Баҳор сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ф.Аминов раислик қилди.

Сессияда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ депутатлик фаолия¬тида катта тажрибага эга бўлган, обрўли депутатлар орасидан вилоят, туман, шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органининг ҳар биридан бир вакилдан иборат таркибда Сенат аъзолигига номзод кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар кенгаши таркиби сайланди.

Йиғилишда Оқсоқоллар кенгаши томонидан 38-Пеш¬кў сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Исоевич Барноев номзоди Олий Мажлис Сенати аъзолигига тавсия қилинди.

Ушбу масала муҳокамасида иштирок этган Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Бухоро" халқаро аэропорти директори Т. Баҳронов, 52-Қорахони сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ғиждувон тумани ҳокими М.Умаров, халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши депутати, Ногиронлар жамияти туман бўлими раҳбари С. Оқиевлар тавсия этилган номзоднинг ўз хизмат ва жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, эл орасида муносиб обрў қозонганлигини эътироф этишди.

Шундан сўнг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ Сенат аъзолигига сайлов яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Сайлов якунлари натижасига кўра халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ў. И. Барноев кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Қўшма мажлис кун тартибида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.