Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 01.02.2017

Маънан баркамол авлод буюк ишларга кодир

Суратларда: тадбирдан лавҳалар. Шавкат САИДОВ олган суратлар.

Жорий йилнинг 27 январь куни Олот қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида "Бухоронома" вилоят газетаси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўл¬лаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари билан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси доирасида "Маънан баркамол авлод буюк ишларга қодир" деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. "Бухоронома" газетаси таҳририяти ҳузуридаги "Маънавий қалқон" клуби аъзолари ташкиллаштирган маз¬кур тадбирда Анвар Мавлонов, Раъно Ҳошимова, Сирож Вафоев, Бахшилло Ражаб, Абдунаби Ҳамро каби бир қатор эл ардоғидаги санъаткор ва ¬шоирлар, шунингдек, Халқаро Жаутиков фан олимпиадасида иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган БухДУ қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Абдумалик Абдуқаюмов, Сирожиддин Нурмонов сингари ўқувчилар ҳамда туманнинг уюшмаган ёшлари иштирок этди.

Тадбирни лойиҳа раҳ¬бари, "Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири Зариф Комилов олиб борди.

Давра суҳбатида таниқли шоирлар ўз бадиий ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Юртимизда адабиёт ва санъат соҳасида эришилаётган ютуқлар ва бу борада вилоятимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида гапириб ўтдилар. Халқаро даражада муваффақиятларга эришган иқтидорли ёшларнинг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

—Дунёда кечаётган глобаллашув жараёни барчамизнинг олдимизга ёшлар тарбияси борасида янги вазифаларни қўймоқда,—дейди тадбирда сўз олган шоир Абдунаби Ҳамро.—Ўсиб келаётган фарзандларимизни ватанпарвар, миллатпарвар ва бағрикенг қилиб тарбиялаш, уларда ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ўзбекона одоб-ахлоқ мезонларини эгаллаши ва юксак маънавиятли авлод бўлиб келажакка қадам қўйиши учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак. Зеро, юксак маънавиятли авлод билангина порлоқ истиқболга эришишимиз мумкин.

—Тенгдошларимиздан Абдумалик Абдуқаюмов, Сирожиддин Нурмоновларнинг халқаро миқёсдаги муваффа¬қия¬ти ҳавасимизни келтирди,—дейди биз билан суҳбатда коллеж ўқувчиси Шоҳида Худойназарова.— Улар каби зукко ва доно ёшлар — мустақиллигимиз мевалари.Фахр билан айтиш мумкинки, юртимизда иқтидорлилар сафи кенгайиб бораётир. Улар халқаро майдонда ҳам ўз салоҳияти ва иқтидорини намоён этиб, юртимиз номини жаҳонга танитмоқда. Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, "Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!". Чунки буюклар авлодимиз.

Тадбир якунида баҳс ва мунозараларда фаол қатнашган коллежнинг бир гуруҳ зукко ёшлари таҳририятнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.