Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 01.02.2017

"Махалла менинг такдиримда"

Суратда: кўрик-танловдан лав¬ҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

...Ватан — бешигим излари чизилган замин! Негадир у ҳақда ўй¬лаганимда дарвозаси ланг очилган жаннатий масканга кириб қолгандай бўламан. Унинг ҳароратли, қайноқ бағрида онам меҳри, унда эсаётган ёқимли шамол тафтида отам ғурурини туяман. Мана шунда, Ватан онам каби меҳрибон, отам каби эса ягона эканлигига яна бир бор амин бўламан...

Юрак торларини чертувчи бу сўзлар Қоровулбозор туманидаги Имом Бухорий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 8-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муножот Расулованинг "Маҳалла менинг тақдиримда" кўрик танлови вилоят бос¬қичи учун ёзган иншосидан олинди.

Ёшлар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий ме¬росига ҳурмат, мамлакатимиз мус¬тақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришда "Оила—маҳалла—таълим муассасаси" ҳамкорлиги механизмини янада кучайтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш сингари мақсадлар илгари сурилган ушбу танлов бугунги кунда ёшларимизнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги, дахлдорлик туйғусини оширишдаги аҳамиятини шу мисраларда ҳам кўриш мумкин эди.

Бухоро вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг вилоят босқичида маҳаллалар¬аро ва туман (шаҳар) босқичларидан сараланган 13 та жамоа маҳалла ҳаёти ва тарихи, миллий ғоя, маънавият асослари ва бошқа тушунчалар доирасида ўз билим ва кўникмаларини намойиш этди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Тўйева иштирокчиларни қутлаб, танлов ишига омад тилади.

Танловнинг "Маҳалла менинг тақдиримда" деб номланган биринчи шартида иштирокчилар 5 дақиқа ичида ўз маҳаллалари ҳақида, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, "Оила—маҳал¬ла—таълим муассасаси" ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисидаги тақдимотни слайдлар асосида, ижодий ёндашган ҳолда намойиш этишган бўлишса, иккинчи шартда маҳалла фао¬лияти, соҳага тегишли норма¬тив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда маъ¬навиятга оид билимлари савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.

Учинчи шартда "Маҳалла менинг тақдиримда" мавзусида ёзилган иншолар баҳоланди.

— Очиғини айтганда, бу танлов ҳакамлар учун ҳам бир синов бўлди, — дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси, ҳакамлар ҳайъати раиси Абдураҳмон Ҳамроев. — Сабаби, барча жамоалар танловда юқори даражада иштирок этишди. Ўрта мактабларнинг 9-синфлари, касб-ҳунар ¬коллежлари, академик лицейларнинг 1-2-босқичлари ўқувчиларининг маҳалла фаолияти ҳақида мутахассис даражасида билимга эгалиги, теварак-атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни теран баҳолай олиши, ҳуқуқий саводхонлиги юқорилигини кўриб, юртимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунида Бухоро туманидаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинининг "Дўстлик" жамоаси ғолиб деб топилди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар эса тегишли равишда Жондор тумани, Алели маҳалласининг "Зиё" ҳамда Ғиждувон тумани "Ғовшун" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Ғовшун" жамоа¬си ёшларига насиб этди.

Тадбирда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви масъул ходими Ҳ. Эрматов ҳамда танловнинг республика ташкилий қўмитаси аъзоси, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши бўлим мудири О.Ҳожамовлар иштирок этишди.

Акбар РУСТАМОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.