Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 01.02.2017

Долзарб масалаларга бағишланган давра суҳбати

Бухоро шаҳар ҳокимлигида "Мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йил иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари" ҳамда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўғинлари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, фаоллар иштирок этди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раи¬си З. Тўйева, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мус¬тақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ж.Болтаев, ви¬лоят адлия бошқармаси ¬бош¬лиғи А.Халилов, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбо¬сари А.Раҳматов сўзга чиқдилар.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 январда мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқ¬ти¬со¬дий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўл¬жалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳа¬қида тадбирда батафсил сўз юритилди. Таъкидландики, Президент томонидан белгилаб берилган 2017 йил учун мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг ўн битта энг муҳим устувор вазифаси мамлакат тараққиётини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга олиб чиқишни ифода этади. Маърузада таъкидланганидек, "Энг асосий устувор вазифа—"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга ошириш, "Инсон ман¬фа¬атлари ҳамма нарсадан устун"деган олижаноб ғоя¬ни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

Давра суҳбатида Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракат стратегияси ло¬йиҳасининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилди. Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд -ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллат¬лараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Таъкидландики, Ҳаракатлар стратегияси келгуси беш йилда, беш бос¬қич¬да юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар йил бўйича давлат дас¬турлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.

Тадбир муҳокамаси якунида Ҳаракатлар страте¬гияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик томонидан қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.