Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 01.02.2017

*2 февраль—Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни

Халқаро Рамсар Конвенцияси — амалда

1971 йилнинг 2 февралида Эроннинг Рамсар шаҳрида "Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисида"ги Конвенция қабул қилинди.

Инсон ва унинг атрофини ўраб турган муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини ва сувли-ботқоқ ерларнинг иқтисодий, маданий ва рекреация¬вий аҳамиятини ҳамда сувда сузувчи қушлар ва уларнинг муҳофазасига халқаро ресурс сифатида қаралиши лозимлигини тан олган ҳолда узоқни кўзлаган миллий сиёсат билан халқаро ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш ушбу халқаро ҳужжатнинг асосий мақсади ҳи¬собланади.

Бугунги кунда дунё миқёсида Конвенция доирасида амал қилувчи Халқаро аҳамиятдаги сувли-бот¬қоқ ерларнинг Рўйхатига 2200 дан ошиқ ҳудудлар киритилган бўлиб, бундай ҳавзалар аҳолининг маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ҳаётий муҳим талабларини қондириш ва умуман экологик барқарорликни сақлашга хизмат қилмоқда.

Республика парламентининг 2001 йил 30 августдаги қа¬рорига асосан Ўзбекистон Рамсар конвенциясига қўшилди ва мазкур қарор 2002 йилнинг 8 февралида кучга кирди. Мамлакатимиз ушбу ҳужжатни имзолаганидан сўнг майдони 527,1 минг гектардан иборат Айдар-Арнасой кўллар тизими ва ви¬лоя¬тимиздаги 31,3 минг гектар майдонни эгаллаган Денгизкўл Рамсар рўйхатига киритилди.

Ўзбекистондаги 505 та сув омбори ва 500 та кўлда ҳаёти сув ҳавзалари, қирғоқ зонаси билан узвий боғлиқ бўлган 150 турдаги сув ҳамда суволди қушлари қайд этилган. Республикамизда учрайдиган жами 462 турдаги қушларнинг ¬деярли ярми яшаш ва дам олиш маскани сифатида қирғоқ ҳудудларини танлайди. Улар орасида ¬Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган турлар би¬лан бир қаторда қушларнинг миграциялари ва қишлаш даврларида бир неча ўн минглаб ов қилинадиган қушлар учрайди.

Таъкидлаш жоиз, ҳавзалардаги экологик барқарорликни келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Айтиш мумкинки, табиатга салбий таъсир қилувчи омиллар оқибатларини юмшатишга хизмат қилувчи илмий тадқиқотларни ҳар томонлама рағбатлантириш, жумладан, турли мавсумларда ва миграциялар даврида қушлар йиғиладиган кўлларни мунтазам кузатиш, ҳаёти сув ҳавзалари билан узвий боғлиқ турларнинг табиий ареалларини ўрганиш, ареаллар қисқаришига, тур таркиби ва популяция сонининг камайишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш долзарб вазифалардан саналади.

Кейинги йилларда Рамсар конвенцияси сув ҳавзаларини нафақат сув ва сув олди қушларининг яшаш муҳити сифатида муҳофаза қилишни, балки ҳавзадан чорвачилик, деҳ¬қончилик ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида фойдаланиш нуқтаи назаридан ҳамда умуман, инсон ҳаётидаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда комплекс ўрганиш ва муҳофаза қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи 2017 йилга мўлжалланган иш дастурида атроф-муҳит муҳофазасига оид Ўзбекистон қўшилган Халқаро конвенциялар ижросини назорат-таҳлил ¬фаолияти тартибида ўрганиш йўналишида тегишли ишларни олиб боришни режалаштирган. Бундай тадбирлар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қонунлар ижросини таъминлашга ҳамда республикамиздаги биологик хилма-хилликни сақлашга хизмат қилади.

Таъкидлаш лозимки, мам¬лака¬тимиз ҳукуматининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори билан қа¬бул қилинган "2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури"да сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган, халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги Конвенциянинг Рўйхатига Қуйимозор ва Тўдакўл сув омборларини киритиш режалаштирилган. Мазкур дастурнинг ижроси республикамизда халқ¬аро аҳамиятдаги сувли-ботқоқ ерлар рўй¬хатининг янада кенгайишига олиб келади.

Фахриддин ХОЛБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир ШАРИПОВ, Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.