Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 10 дан: 01.02.2017

Вилоят Кенгаши сессияси

2017 йил 31 январь куни халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг нав¬батдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда депутатлик ўрни бўшаб қолган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 9-Ширбудин, 38-Пешкў, 44-Буктарой, 52-Қарахони ҳамда 53-Қозон сайлов округларида ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида вилоят сайлов комиссияси раиси Ғ. Сафаровнинг ахбороти эшитилди.

2017 йил 29 январда ўтказилган сайловлар юқори савияда ташкил этилди. Сайловлар якунлари бўйича 9-Ширбудин сайлов округида Бозоров Дилшод Туйғунович, 38-Пешкў сайлов округида Барноев Ўктам Исоевич, 44-Буктарой сайлов округида Холов Мақсуд Махмудович, 52-Қарахони сайлов округида Умаров Муроджан, 53-Қозон сайлов округида Хамроев Абдурахмон Каримовичлар энг кўп овоз тўплаган.

Ишонч билдирилган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мазкур депутатлари ваколатлари эътироф этилди.

Кенгаш раиси Ў. Барноев бугунги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларида депутатлар ҳар қачонгиданда фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини қайд этиш ¬асносида, бу борада Кенгаш депутатларининг роли қониқарли эмаслигини таъкидлади. Айниқса, қолоқ туманларни субвенциядан чиқариш, қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат экинлари етиштириш ҳамда экспорт¬га йўналтириш ва бошқа тадбиркорлик йўналишлари орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, вояга етмаганлар тарбиясини кучайтириш ва қариндошлар никоҳи олдини олиш, тўйларни тартибга солиш борасида тизимли депутатлик назоратини ўрнатиш зарур.

Сессияда муҳокама этилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.