Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 9 дан: 28.01.2017

Туризм факультети иш бошлади

Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган ўрта муддатли истиқболда сайёҳлик соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсадли ва устувор йўналишларида тармоқ учун, айниқса, менежмент ва маркетинг соҳасида малакали кадрларни сифатли тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масаласи ҳам илгари сурилган эди. Факультет ана шу вазифалар ечимига қаратилган тадбирлар доирасида очилди.

—Бизда асосан, туризм, хизматлар, меҳмонхона хўжалигини ¬ташкил этиш ва бошқариш йўналишларида бакалаврлар ҳамда сайёҳлик соҳаси бўйича магистр кадрлар тайёрланади,—дейди факультет декани вазифасини бажарувчи, иқтисод фанлари номзоди Аброр Жўраев.—Моддий-техника салоҳиятимиз етарли. Мутахассис кадрлар вилоятдаги сони кўпайиб бораётган турфирмалар, меҳмонхона хўжаликлари эҳтиёжига қараб тайёрланади. Албатта, бу борада соҳамизда яхши самара берган мавжуд халқаро ҳамкорликни кенгайтирамиз. Яқинда 5 нафар талабамиз таълимни давом эттириш, бир гуруҳ ўқитувчилар эса малака ошириш учун Италия, Испания, Руминиядаги тегишли университетларга жўнаб кетади. Яна бир муҳим жиҳат. Олий ўқув юртимизда туризм соҳасига доир илмий изланишлар олиб бори¬лаё¬тир. Университетга Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастурига мувофиқ ажратилган халқаро грант доирасида ташкил этиладиган Туризмда инновацион тадқиқотлар маркази бу борадаги ишларни кенгайтириш имкониятини беради. Олимларимизнинг инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этиш учун республика Туризм¬ни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорлик қиламиз.

Факультет базасида туризм соҳаси субъектларида фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Бухоро—қадимий меъморчилик обидаларига бой воҳа. Айни пайтда бу ерда анъанавий маданий-тарихий туризм билан бир қаторда сайёҳликнинг экологик, спорт, даволаш-соғ¬ломлаштириш каби қатор турларини ривожлантириш борасида катта имкониятлар мавжуд. Улардан самарали фойдаланиш мақсадида олимлар Бухоро шаҳрида туристик эркин иқтисодий ҳудудни ташкил этиш ғоясини илгари суришмоқда.

Шунингдек, факультетда иқтисодиёт, тасвирий ва амалий санъат йўналишларида ҳам мутахассислар тайёрланади. Бу мазкур соҳаларнинг бир жиҳатдан туризмга узвийлиги билан боғлиқдир.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.