Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 9 дан: 28.01.2017

Кўп миллатли аҳил оила

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Юртимизда миллатлар¬аро тотувлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиб келаётган Республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилганига бу йил 25 йил тўлди. Мазкур марказ турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ишонч ¬руҳини қарор топтириш, дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим аҳа¬мият касб этади.

Бугун дунёнинг турли бурчакларида ўзаро низолар содир бўлиб турган бир пайт¬да 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилаётган мамлакатимиздаги тинчлик-тотувлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Зеро, ҳақли равишда, юртимизнинг энг катта бойлиги—диё¬римизда умргузаронлик қилаётган турли миллат вакилларидан иборат халқимиз ва мус¬¬тақиллигимизнинг энг катта ютуғи улар ўртасидаги тотувликдир, деб айта оламиз.

Бугунги кунда Бухоро заминида ҳам 30 дан ортиқ миллат вакиллари бир оила фарзандларидек тинч-тотув ҳаёт кечириб, шавкатли меҳнатлари билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қў¬шишмоқда. Уларнинг ўз урф-одат ва расм-русумларини тўлиқ адо этиши учун барча шароит ва имкониятлар муҳайё. Воҳада рус, туркман, турк, немис, корейс, яҳудий каби 11 та миллий-маданий марказ фаолият юритаётгани ва улар қошида ташкил этилган бадиий жамоалар шу миллатларнинг санъати, анъана ва удумларини ўзида акс эттирган дастурларини турли байрам тадбирларида мунтазам намойиш этиб келаётгани фикримизнинг ёрқин тасдиғидир. Айниқса марказлараро яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани турли миллат вакиллари орасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

—Маҳалламиз фуқаролар йиғини ҳудудида тўрт минг¬дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади,—дейди Қоровулбозор туманидаги "Тинчлик" МФЙ раиси Зулхумор Раҳматова.—Бу ерда қозоқ, арман, қирғиз, украин сингари йигирмадан ортиқ миллат вакиллари аҳилликда ҳаёт кечирмоқда. Улар орасида ўқитувчи, шифокор, нефть ва газ соҳаси мутахассислари, автотранспорт хизмати ходимлари, қў¬йинг¬ки, жамиятимизнинг ҳар бир бўғинида муносиб ўринга эга фуқаролар юрт истиқболи йўлида меҳнат қилмоқдалар.

—Жонажон Ўзбекистонимиз шу заминда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар учун ягона Ватандир,—дейди мазкур маҳалла фаолларидан бири, рус миллатига мансуб Лидия Ткаченко.—Мамлакатимизда ўз ти¬лимиз, маданият, урф-одатларимизни асраб-авайлаш, ри¬вожлантириш ва келгуси авлодларга мерос қолдириш учун зарур шароитлар яратилгани кўнглимизга ғурур бағишлайди. Давлатимизнинг бизга алоҳида ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлашини ҳамиша ҳис этиб турамиз. Узоқ йиллик меҳ¬натларим истиқлол даврида ўз эътирофини ¬топиб, мамлакатимиз Биринчи Президенти томонидан "Дўст¬лик" ордени билан тақдирланганим ана шу эътиборнинг яна бир тасдиғи, десам муболаға бўлмайди.

—Юртимизда биз, ёшларга кўрсатилаётган ғам¬хўрлик ва эътибор ниҳоятда беқиёс,—дейди қоровулбозорлик қозоқ миллатига мансуб ёшлардан бири Давлет Каржабов.—Яратилган имкониятлардан муносиб фойдаланган ҳолда мен ҳам спорт билан шуғулланиб келяпман. Таэквандо бўйича бир неча бор республика чемпионатларида фахрли ўринларни эгалладим. Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган халқ¬аро ¬мусобақада 3-ўринни қўлга киритдим. Ўзбекистонда туғилиб, камолга етаётганим менинг бахтимдир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир қардош миллат вакиллари ана шундай фахр ва ифтихор туйғуси билан яшамоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.