Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 9 дан: 28.01.2017

Қутлуғ санага бағишлаб

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят марказидаги "Шербудин" ресторанида корхона ходимлари, фахрийлар иштирокида тантанали тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқиб, йиғилганларни айём билан қутлади ҳамда мустақиллик йилларида юртимизда барча жабҳалар қатори авиация соҳасида оламшумул ўзгаришлар, янгиланишлар бўлганини, бунда "Бухоро" халқаро аэропортининг муҳим ўрни борлигини, мазкур муассасанинг нуфузи диёримиз сарҳадларидан ташқарида ҳам тобора ошиб бораётганини таъкидлади.

Сўнг йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, парвозлар хавф¬сизлигини таъминлаш, туризмни ривожлантиришдаги намунали фаолияти учун корхонанинг бир гуруҳ ходимларига халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, соҳада узоқ йиллар хизмат қилган, айни пайтда кўпни кўрган ота¬хону онахон сифатида ёшларга ибрат бўлаётган тажрибали мутахассислар миллий авиакомпания томонидан "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

— Зиммамиздаги вазифамиз ниҳоятда масъулиятли, айни пайт¬да шарафли ҳамдир, — дейди "Бухоро" халқаро аэропортининг учувчи-инструктори Виталий Лю. — Давлатимиз томонидан мазкур жабҳани янада ривожлантиришга, соҳа учун етук мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Авиация тизимининг барча йўналишларида меҳнат қилаётган ёши улуғу навқирон вакиллари жам бўлган тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурар эканмиз, мен ана шу рағбат ва эътиборни яна бир бор теран ҳис этдим.

Тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саодат Ғуломова, ёш истеъдод эгаси Жўрабек Жўраев ижросидаги дилтортар куй-қўшиқлар ўзгача тароват бахш этди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.