Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

30 январь — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган кун

"Агар дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир" дея устозларни улуғлаган, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Буюклар ўлмайди

Ўзбекнинг отаси ўлди дедилар,

Юрти кўз ёшларга тўлди дедилар,

Балки қалбда завқи сўлди дедилар,

Миллионлар қалбин забт этган инсон,

Биз учун ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

Оғир жудоликдан эгилди бошлар,

Ўзбекнинг кўзида қалқиди ёшлар,

Ҳатто титраб кетди тоғларда тошлар,

Миллионлар қалбин забт этган инсон,

Биз учун ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

Юзингизда ажиб бир нур бор эди,

Бир бора кўришга кимлар зор эди,

Аллоҳнинг ўзи ҳам сизга ёр эди,

Боболар ўгитин ёд этган инсон,

Бундай зот ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

Юртим ўғлонлари сизга ўхшасин,

Мард бўлсин, ҳаётда сиздай яшасин,

Сиз кўрсатган йўлдан қадам ташласин,

Аждодлар руҳини шод этган инсон,

Биз учун ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

"Барака топкурлар" дея Ватанга

Барака уруғин сочиб кетдингиз,

Бизларга порлоқ йўл очиб кетдингиз,

Миллионлар қалбин забт этган инсон,

Бундайлар ўлмайди, дўстгинам ишон!

Кўпнинг дуолари ижобат бўлгай,

Покиза қабрингиз зиёга тўлгай,

Кун келиб минг йиллик чинорлар сўлгай,

Она халқ бошини силаган инсон,

Бундайлар ўлмайди, эй халқим ишон!

Ҳаёт йўлингиздан ўрнак оламиз,

Ҳар бир ўгитингиз қалбга соламиз,

Худди ўзингиздек юрт деб ёнамиз,

Элим деб, юртим деб яшаган инсон

Бундайлар ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

Самолардан бизни қилинг дуолар,

Ҳеч ҳам хавф солмасин юртга балолар,

Жудолик дардига борму даволар?

Миллионлар қалбини забт этган инсон,

Бундайлар ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

Бугун халққа тиргак шогирдингиз бор,

Ҳеч кимдан кам бўлмай, яшнасин диёр,

Руҳингиз шод бўлиб, қўлласин бисёр,

Халқ учун жонини бахш этган инсон,

Бундайлар ўлмайди, ўлмас ҳеч қачон!

Нафиса НАРЗУЛЛАЕВА, Ромитан туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг бош¬ланғич синф ўқитувчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.