Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Вилоят прокуратурасида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимлиги органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси И.Жасимов иштирок эт¬ди.

Мажлисда вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2016 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, вилоятда қонунийликни мус¬таҳкамлаш, фу¬қароларнинг ҳуқуқ ва эркин¬ликларини, жамият ва дав¬латнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бора¬сида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, давлат ор-ганларининг ҳу¬қуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида 7379 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, 2510 та ҳу¬қуқий ҳужжат қонунга му¬во¬фиқ¬лаш¬ти¬рилган, қонун бу¬¬зилиши сабабларини бартараф этиш борасида 1468 та тақдимнома киритилган, 473,4 миллион сўмлик зарарни ундириш мақсадида 235 та ариза судларга юборилган, 5089 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, йиғилишда про¬курор назоратининг айрим йўналишларида хато ва камчиликларга йўл қў¬йилганлиги танқид остига олиниб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

Вилоят прокуратурасининг таркибий тармоқ бошлиқлари ҳамда шаҳар ва туман прокурорларига қонунлар ижроси юзасидан назоратни таъминлашда масъулиятни янада ошириш борасида талаблар қўйилди.

Ҳайъат мажлиси якунида кў¬рилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

С. ҚУРБОНОВ, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.