Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

Газли ва Қизилравотдаги муаммолар ҳал этилади

Жорий йилнинг 22 январь куни Газлидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокими Ў. Барноев шаҳар аҳолиси билан учрашди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Айни пайтда бу ҳудуднинг мураккаб шароитини ҳисобга олган ҳолда, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила ва маҳалла институтларига эътибор қаратиш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини юксалтириш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан кечиктириб бўл¬майдиган ишларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Ана шу мақсадда вилоят раҳбари шаҳарчанинг аҳолиси билан учрашди, оилаларга кириб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Халқ билан самимий мулоқотлар бўлиб ўтди.

Дастлаб вилоят раҳбари Газли шаҳрини янада ривожлантириш борасидаги дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида сўз¬лаб берди. Таъкидланишича, шаҳарда ушбу лойиҳа бўйича янги бинолар қурилади, бўш турган объектлар инвентаризациядан ўтказилиб, тадбиркорларга берилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида янги боғлар ташкил этилади, замонавий иссиқхоналар қурилиб, фойда¬ланишга топширилади. Паррандачилик, чорвачилик, қо¬рамолчилик ривожлантирилиб, янги иш ўринлари яратилади. Вилоят ҳокими шаҳарчадаги хизмат кўрсатиш ва сервис хизматини замон талабларига кўтариш бўйича ўз таклифларини берди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар томонидан замонавий мотел биноси ишга туширилади. Хусусий тадбиркор Алишер Ҳайдаров томонидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш шохобчалари, "Газ фаровон ҳаёт" масъулияти чекланган жа¬мияти томонидан янги замон талабига жавоб берадиган меҳмонхона ва бошқа кўплаб инфратузилма объект¬лари барпо этилади.

Йиғилишда вилоят ҳокими Ў.Барноев томонидан Газли шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бў¬йича дастур қабул қилиш зарурлиги таъкидланди. Бунда шаҳарнинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда қайрағоч, ўрик, гилос, қора арча, туя дарахтларини экиш, ички йўлларни тартибга солиш, марказий кўчаларга чироқларни ўрнатиш, янги лойиҳалар асосида уй-жой қуриш ишларини жадаллаштириш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Мулоқот давомида тоза ичимлик суви муаммоси, автобусларнинг қатновини тартибга солиш, кўп қаватли уйларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, алоқа тармоғини яхшилаш, ишсизлик муаммолари бўйича аҳолини қийнаб келаётган кўплаб саволларга жавоб топилди.

Вилоят раҳбари мазкур масалаларни ҳам танқидий жиҳатдан муҳокама этиб, улар ечимини таъминлаш бўйича аниқ муддат ва тегишли топшириқлар берди.

Шу куннинг ўзида вилоят раҳбари Ромитан туманидаги "Қизилравот" қишлоқ фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳам учрашди. Аҳоли томонидан илгари сурилган муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.