Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

Банклар бошловчи тадбиркорларга ўз хизматларини таклиф этмоқда

Мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида "Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз — кичик бизнес ¬ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади", дея таъкидлагани бежиз эмас.

Банк кредити тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Республика Марказий банки бошқаруви Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида кичик бизнесни янада қўллаб -қувватлаш чораларини амалга ошираётир. "Оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш" шиори остидаги лойиҳа ҳам шулардан бири.

— Бир ойдирки, Бухоро вилоятидаги қатор тижорат банк¬лари ходимлари шаҳар ва қишлоқлардаги аҳоли хонадонларида бўлиб, кишилар билан мулоқот қилиш асносида уларнинг тадбиркорликка қизиқишларини ўрганяпти,— дейди республика Марказий банки Бухоро вилоят бош бош¬қармаси бўлими бошлиғи Беҳзод Муродов.— Бунда тадбиркорликни бошловчилар учун чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, касаначилик, ҳунармандлик, тикувчилик, гўзаллик салонлари, миллий ширинликлар ишлаб чиқариш каби 20 дан зиёд йўналишлар бўйича қулайликларни ўз ичига олган молиявий хизматлар таклиф қилинаётир.

"Агробанк", Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Микрокредитбанк," "Асака банк", "Ипотека банк", "Ўзсаноатқурилиш банк" ва бошқа молиявий муассасалар бизнес лойиҳалари ва кредит олиш учун зарур ҳужжатларга эга бўлган бошловчи ишбилармонлар ҳужжатларини ўрганиб, белгиланган тартиб асосида кредитларни расмийлаштирмоқда. Зарур ҳужжатларга эга бўлмаган аҳоли вакилларининг эса бизнес-лойиҳаларини кўриб чиқиб, тегишли ¬тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Шунингдек, банклар тадбиркорликка ҳавасмандлар қизиқишларини инобатга олиб, уларга намунавий бизнес-лойиҳаларни таклиф этган ҳолда тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида маслаҳатлар беришмоқда.

Банкнинг бевосита мижоз олдига бориб ўз хизматини таклиф этиши яхши самара бермоқда. Масалан, Вобкент туманидаги "Ниёзхўжа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Абдуманнон Шариповга чорвачиликни ¬ривожлантириш мақсадида "Ипотека банк" вилоят филиа¬лидан 14,9 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бошловчи тадбиркор бу сармояга икки бош сигир ва бўрдоқига боқиш учун уч бош қорамол сотиб олди. Чорвачиликни ривожлантириш орқали қишлоқ ишбилармони банк кредити асосий қисмини ва фоизини сўндиришдан ташқари оила фаровонлигини ҳам янада яхшилайди.

Республика Марказий банки вилоят бош бошқармасидан маълум қилишларича, ҳозирга қадар 100 нафардан зиёд бошловчи тадбиркор тижорат банкларининг жами 300 миллион сўм миқдоридаги кредитлари ҳисобига ўз фаолиятини йўлга қўйди. Улар бизнес-режаларига кўра кўплаб янги иш ўринларини яратди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.