Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

Энг билимли, фаол аёллар кўриги

Суратда: кўрик-танлов ғолиблари. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Бухоро банк ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида "Ўз¬бекистон Халқ демократик пар¬тия¬си¬нинг энг фаол аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

—Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши атрофида 720 та бошлан¬ғич партия ташкилоти уюшган бў¬либ, улардаги аъзолар 30848 нафарни ташкил этади,—дейди кенгаш раи¬сининг ўринбосари Шоҳиста Набиева.—Аъзолар таркибидаги хотин-қизлар сони эса 14 мингга яқин. Улар орасида ижтимоий ташаббускорлиги билан ажралиб ¬турадиган фаоллар кўпайиб, ¬та䬬биркорлик, таълим ва соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа со¬ҳаларда ибратли ишлари билан пар¬тия¬дошларига намуна бўл¬моқ¬далар. Ўзбекистон ХДП Устави, Сайловолди ҳамда Ҳаракат дастурла¬рида белгиланган ва¬зифаларни амалиётга татбиқ этишда пар¬тия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан са¬марали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилот¬чилик қобилиятига эга бўлган аёлларни аниқлашда амалга оширилаётган турли ло¬йи¬ҳалар, жумладан, ушбу кў¬рик-танлов муҳим аҳа¬мият касб этади.Тадбирда ЎзХДПга аъзо 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида ўтказилган танловнинг туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари иштирок этди.

Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижтимоий масалалар, жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йў¬налтирилиб, янги ғоя-ларни ўз ичига олган лойиҳаларини тақдимот қилишди. Шу билан бирга, "Қонунларимиз ҳаё¬тимиз асосидир", "Сиёсий ҳозиржавоблик" каби инсон билим ва тафаккурини бойитишга, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи шартлар бўйича ҳам беллашишди.

Ғолибни аниқлашда иштирокчиларнинг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий билимлари даражаси, мулоқотда ўз фикрини тингловчига мантиқий, сод¬да ва равон етказиб бериш ҳамда нотиқлик маҳорати баҳоланди.

Тадбирда Бухоро шаҳри¬даги 2-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Соҳиба Файзуллаева биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг республика бос¬қичида қатнашиш ҳу¬қуқини қўлга киритди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.