Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

Ташкилий масала кўрилди

2017 йил 18 январь куни халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқиб, Қоракўл туманида сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш, ободончилик, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилган ишларни танқидий таҳлил эт¬ди.

Хусусан, 2016 йилда туманда 229,7 миллион сўм¬лик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу борада ҳудуднинг вилоятдаги улуши атиги 4 фоизни ташкил этди, холос.

2016 йилда туманда жа¬ми 577 та кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўт¬ган бўлса, шундан 38 таси ёки 6,6 фоизи айни пайтда фаолият кўрсатмаяпти.

2016 йилда режадаги 4,5 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти ўрнига 450,8 минг доллар ҳажмида экспорт амалга оширилди ҳамда белгиланган прогноз режа бор-йўғи 10 фоизга бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дас¬тури бўйича туманда бирорта ҳам лойиҳа амалга оширилмаган.

Шунингдек, қишлоқ хў¬жалигида истиқболли ло¬йиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси етарли даражада таъминланмаётганлиги ҳам танқид қилинди.

Сессияда туманда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, 2017 йил¬да туманда саноат, хизмат кўр¬сатиш, қишлоқ хў¬жалиги со¬ҳаларида жами қиймати 65,1 миллиард сўмлик ҳамда 6,3 миллион доллар қийматидаги 156 та лойиҳани амалга ошириш эвазига 1162 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоят ҳо¬кими ҳудудда пахта хомашё¬сидан тайёр маҳсулотлар ¬ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт¬га йўналтириш, тери хомашёсини қайта ишлаш ва ундан чарм пойабзали маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ирригация-мелиорация ишлари сифатини ошириш, ички йўл¬ларни таъмирлаш, арзон уйлар, ижтимоий объектлар қурилиши борасида қатор амалий таклифларни билдирди. Вилоят ¬мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ҳусниддин Муродович Ғойиров туман ҳокими этиб тайинланди.

* * *

24 январь куни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан таш¬қари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқди.

Таъкидландики, мамлакатимиз Президенти томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар билан яқиндан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган долзарб вазифалар илгари ¬сурилмоқда. Шу нуқтаи назардан, мазкур йўналишда Бухоро шаҳрида олиб бо¬рилаётган ишларнинг аҳволи қандай?

—Афсуски,—деди вилоят ҳокими,—шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда. Уй- жой қурилиши ва сифати талаб даражасида эмас. Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик бартараф этилмаётир. Шаҳарни ободонлаштириш ишлари аянчли аҳволда. Одамларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этишга масъулиятсизлик билан қаралаёт¬гани сабабли, юқори таш¬килотларга қилинаётган мурожаатлар кўпаймоқда. Бу эса шаҳар раҳбариятининг ташкилотчилиги етишмаслиги, масалага янгича ёндашмаётганини кўр¬сатади.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўз аризасига биноан, шаҳар ҳокими Валижон Ўринов вазифасидан озод қилинди. Когон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаётган Ихтиёр Фармонов Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.