Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 8 дан: 25.01.2017

Меҳр-эътибордан кексалар мамнун

Суратда: тиббий кўрик пайти.

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлиги юксалишига, хусусан, ёши улуғ фуқароларнинг, ёл¬ғиз кексаларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Бу масалалар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1991 йил 27 майдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунда ўз аксини топган. Соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2016 йилнинг 28 декабрида Ўзбекис¬тон Республикаси Президентининг "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ "Вилоятда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, хусусан, уларнинг соғлигини тиклаш ва соғломлаштириш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури" ишлаб чиқилди.

—Жорий йил бошида,—дейди вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бош¬қармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев,—вилоятимиздаги 460 нафар кекса отахон ва онахонлар ўз уйида ихтисослаштирилган тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрикни сифатли ўтказишда 275 нафар малакали мутахассис ва 66 нафар ҳамширадан иборат 36 та бригада иштирок этди. Ҳар бир бригада алоҳида электрокардиограф, ультратўлқинли текширув аппарати билан таъминланди. Нуронийлар тегишли тартибда умумий қон, лозим бўлганда биокимёвий таҳлиллардан ўтказилди.

Нуронийлар мутахассислар тавсияларига кўра Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларига, вилоят ҳамда туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг даволаш-профилактика муассасаларига даволаниш учун йўналтирилди.Шу билан биргаликда нуронийларимиз ¬баҳор ва ёз ойларида санаторий-курортларда дам олишлари учун ижтимоий таъминот бўлимларида рўйхатга олинди.

—Ҳадемай 80 ёшни қаршилайман,—дейди Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган Зайнаб биби Баракатова.—Болалигим уруш ва ундан ке¬йинги қийинчилик йилларида кечди. У пайтларда тиббий кўрик у ёқда турсин, унинг ¬нималигини тасаввур қилолмасдик. Эндиликда кекса-ю ёшнинг саломатлигига давлатнинг ўзи ғамхўрлик қилаяпти. Барака топкур шифокорлар беминнат хизматимизда бўлиш¬япти. Яқинда сиҳатгоҳда дам олиб қайтдим. Бугун эса энг малакали шифокорлар суҳбатидан ўтиб, маслаҳатини олаяпмиз. Уларнинг ширин сўзи, меҳр ва эътиборидан танимиздан дард аригандек бўлаяпти.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.