Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 5 дан: 14.01.2017

Полвонлар юртининг мард аскарлари

Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 25 йиллиги Бухорода кенг нишонланди.

Она-Ватанимизнинг сўнг¬ги чорак аср мобайнида босиб ўтган мураккаб йўлига назар солар экансиз, республикамиз Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ўз вақтида қабул қилинган ва чуқур ўйланган ислоҳотлар дастурини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликни ўтаган, юртимиз ва халқимизга содиқ, мамлакатимиз хавфсизлиги ҳамда ҳудудий ¬яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга, фуқароларимиз тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир миллий армияга эга бўлганини яна бир бор ҳис этасиз.

Жорий йилнинг 11 январь куни вилоят мусиқали драма театрининг муҳташам биносида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда ана шу жиҳатлар алоҳида қайд этилди.

Йиғилишни Бухоро шаҳар ҳокими Валижон Ўринов кириш сўзи билан очди.Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг тантанавор садолари янгради.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ўктам Барноев йиғилиш аҳлига—Бухоро гарнизони аскарлари, офицер ва сержантлари, Қуролли Кучлар фахрийлари ва жамоатчилик вакилларига табрик сўзи билан мурожаат этди.

—Истиқлол йилларида мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминловчи, юқори ҳарбий салоҳиятга эга замонавий армиянинг шакллантирилганлиги бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилмоқда,—деди у.—Шу боис Президентимиз, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тинчлиги, хавфсизлигини ишонч билан қўриқлаётган мард ва ботир ўғлонларни ҳар томонлама рағбатлантириш, уларнинг оилаларига қулай уй-жой ва дам олиш шароитларини яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан яқинда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги фармойиш ушбу соҳани янада ривожлантириш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари, оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини бугунги талаблар даражасига кўтаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Суратда: байрам тадбири иштирокчиларининг бир гуруҳи. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳамда Бирлашган штаби томонидан ҳарбий хизматда алоҳида ўрнак кўрсатаётган бухоролик аскарларнинг ота-оналарига кўплаб ташаккурномалар юборила¬ётганини алоҳида қайд этди. Ўз ҳаётини миллий армиямиз билан боғлаш мақсадида мамлакат олий ҳарбий ўқув юртларига кираётган бухоролик ёшларнинг сони кўпайиб бормоқда. Жорий ўқув йилида уларнинг 30 нафари олий ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинди. Бу ҳудудлар бўйича мамлакатда энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўтган чақирув мавсумида армиядаги хизматни намунали ўтаб, ҳарбий қисмларнинг имтиёзли йўлланмасини олиб қайтган 247 нафар бухоролик йигитнинг деярли барчаси респуб¬ликамизнинг турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қи-линганлиги ҳам миллий армиямиз сафида хизмат қилган ёшларга яратилган имтиёз ва ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.

Лекин шу ўринда бир нарсани таъкидлашни истардимки, йигитларимиз, айниқса Бухоро фарзандлари ҳеч қачон ҳарбий хизматга ушбу имтиёзни кўзлаб боришмайди,—деди вилоят раҳбари.—Бухоро азалдан полвонлар юрти! Полвон эса юртини, Ватанини асраш, ҳимоя қилиш учун ҳатто жонини ҳам беришга тайёр туради.

Пировардида Ўктам Барноев йиғилиш қатнашчилари тимсолида бутун вилоят аҳлини қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, Ватан ҳимоячиларига, ҳарбий хизматчилар, мутахассислар, офицерларга, Қуролли Кучларимиз фахрийларига, ўз ҳаётини она-Ватанимизни ҳимоя қилишдек муқаддас, шарафли ва ғоят масъулиятли бурчни адо этишга бағишлаган барча инсонларга фидокорона хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда энг эзгу тилакларини изҳор қилди.

Йиғилишда Бухоро гарнизони бошлиғи Дилшод Илҳомов Ватан ҳимоячилари куни ҳамда миллий армиямизнинг 25 йил мобайнида босиб ўтган шонли йўли ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг аскар онаси Саодат Расулова, Бухоро давлат университети талабаси Бахтиёр Муҳиддинов, Бухоро гарнизони ҳарбий қисми оддий аскари Холмуҳаммад Фозиловлар сўзга чиқиб, йигитлик бурчини ўташ масъулияти, армиямизнинг тинчлик ва осойишталик кафолати экани, Президентимиз раҳбарлигида улкан ислоҳотлар амалга оширилган бу тизимда аскарлар, офицерлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароитлар яратилганлиги, миллий армиямизда хизматни ўтаб қайтган ёшларга берилган имтиёз ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирдилар ҳамда барчани Ватан ҳимоячилари куни билан табрикладилар.

Маросимда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

Тантанали йиғилиш таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди.

* * *

Шу куни вилоят ҳокимлиги Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги "Тожмаҳал" ресторанида воҳамиздаги ҳарбий қисм¬лар аскар ва офицерлари, II жаҳон уруши фахрийлари учун қабул маросимини ўтказди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ,

Суратда: тантанали йиғилиш қатнашчиларининг бир гуруҳи. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.