Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 5 дан: 14.01.2017

"Менинг ўғлим — Ватан ҳимоячиси"

Юртимизда яна бир байрам шукуҳи кезаётир, Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил ¬топганлигининг 25 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда. Мазкур байрамга воҳамизда ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилганлигини вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган маданий-маърифий тадбирлар кўламидан билса бўлади. Айниқса, ҳаётини армия билан чамбарчас боғлаган мард ва жасур ўғлонлар фаолиятига бағишлаб ўтказилаётган турли учрашувлар, телемулоқотлар, аскарлар ва оналар дийдорлашуви каби кечаларда ҳарбийларимизга бўлган эҳтиром ўз ифодасини топаётир. Сана муносабати билан 11 январь куни вилоят марказидаги санъат коллежида Бухоро ва Тошкент вилоятларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган "Ўзбекистон—мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз—фахру ғуруримиз" шиори остидаги "Менинг ўғлим—Ватан ҳимоячиси" деб номланган навбатдаги видеомулоқот ҳам шундай эъзоз намунасидир.

Видеомулоқот аскарларга ҳам, уларнинг ота-оналарига ҳам катта қувонч бағишлади,—дейди ташкилотчилардан бири, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Тўйева.—Зеро, бошқа вилоятда йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди билан мулоқот қилиш ҳар бир онанинг кўнглига фахр туйғусини бахш этади.

—Ўғлим Фаррух Раҳматов ёшликдан ҳарбий бўлишни орзу қиларди,—дейди шофирконлик Зулфия Жабборова.— Орзуси амалга ошиб, аскар бўлди. Видеомулоқотда қатнашган ўғлимни ҳарбий либосда кўриб беихтиёр тўлқинланиб кетдим. Унинг юрт тақдирига дахлдорлигини ўйласам, қалбим ифтихорга тўлади. Мана шундай мулоқотни ташкил этганларга барча аскар оналари номидан миннатдорчилик билдираман.

—Мен Тошкент вилоятидан келиб, Бухорода хизмат бурчимни ўтаяпман,—деди ота-онаси билан дийдорлашган аскар Достон Бобожонов.—Ҳарбий қисмда ¬яратилган шарт-шароитлар замон талабларига мос. Машқ¬ларда чиниқдик. Бизларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликка яраша муносиб инсонлар бўлиб етишиб, юртимиз тинчлиги йўлида Ватанимга, халқимга сидқидилдан хизмат қиламан.

Тадбирда Ватан, истиқлол, мардлик тараннум этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Аскар оналарига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.