Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 5 дан: 14.01.2017

"Бизнинг ўз касбимиз ва ҳунаримиз бор"

Суратда: ярмаркада иштирок этган ёшлардан бир гуруҳи. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Ана шундай шиор остида Бухоро давлат университетида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбир вилоят ҳокимлиги, прокуратура ва меҳнат бош бошқармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

— Меҳнат бозорига янгидан кириб келаётган ёш битирувчи ва вақтинча ишсиз фуқароларни ўзларига мақбул келадиган иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган ярмаркада шаҳар ва ¬туманлардан 355 та корхона ва ташкилот ўзининг 2410 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди,—дейди вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Ф.Ходжаев. — Тадбирга кўпчилик ташриф буюргани эса унга қизиқиш катталигини кўрсатди.

Ярмаркада корхона ва ташкилотлар уларга зарур бўлган мутахассисликлар бўйича кенг ахборот материаллари тақдим қилишди. Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси касб-ҳунар коллежи битирувчиларига ажратиладиган кредитлар ҳақида ҳамда бошқа маълумотлар акс этган стендлар намойиш қилди.

— Корхонамизда аҳоли саломатлиги учун тегишли турдаги тиббиёт воситалари ишлаб чиқарилади,—дейди Жондор туманидаги "Альфа-Омега" МЧЖ раҳбари Азим Ортиқов. —Уларга нафақат вилоятимизда, балки, республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан буюртмалар катта. Яқинда замонавий ветеринария ва фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида янги лойиҳани амалга оширдик. Шу боис мутахассисларга эҳтиёж сезилди. Мазкур ярмаркада 12 та бўш иш ўрни билан иштирок этдик.

Тадбирда туман ва шаҳар Банд¬ликка кўмаклашиш марказлари томонидан 318 кишига ишга йўлланма берилди. Шунинг¬дек, 501 нафар қатнашчи ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар олди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.