Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 11.01.2017

Айёмга муносиб туҳфа

Бухоро шаҳрида вилоят фавқулодда вазиятлар бош¬қармасининг Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази, қутқарув отряди ҳамда шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги биноси қу¬рилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуанинг -очилиш маросимида бош¬қар¬манинг шахсий таркиби ¬аъзолари, соҳа ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёш кўнгилли қутқарувчилар, шунингдек, турли ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда республика фав¬қулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Комилжон Арипов сўзга чиқиб, юртимизда фуқароларни табиий ва техноген характердаги турли офатлардан муҳофаза қилиш, зарур ҳолларда аҳолига тез ва ишончли ёрдам кўрсатишнинг мустаҳкам тизими яратилганига, бундай масъулиятли, айни пайтда шарафли вазифани адо этишда соҳанинг воҳамиздаги вакиллари ҳам ташкилотчилиги, уюшқоқлиги билан намуна бўлаётганига урғу берди.

Ўз навбатида вилоят ҳо¬кими Ўктам Барноев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан қутлар экан, ўзига хос шаҳарча кўринишидаги ушбу мажмуа¬нинг бунёд этилиши фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган барча ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун қутлуғ айём арафасида муносиб туҳфа бўлганини таъкидлади.

Дарвоқе, мажмуа Инвестиция дастурига мувофиқ 4 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига қурилди. Кенг кўламли бунёдкорлик ва ободончилик ишлари эса "47-сон кўчма механизациялашган колонна" қурувчилари томонидан олиб борилди. Таъкидлаш жоизки, янги очилган Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказидан замонавий ўқув хоналари, кутубхона, тренажёр зали ўрин олган. Бу ерда ходимларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё этилган.

Тадбир давомида республика Фав¬қулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим этилган "Дамас" русумли янги автомашина бошқарма ихтиёрига берилди. Шунингдек, бошқарманинг янги уй-жой билан таъминланган 12 нафар ҳарбий хизматчисига хонадон калитлари топширилди. Энди улар ўз оила аъзолари, фарзандлари билан ушбу ҳар томонлама шинам, қулай турар-жойда истиқомат қилишади. Бундан ташқари, янги мажмуа таркибига автотураргоҳ, кўркам спорт комплекси ҳамда болалар майдончаси ҳам кирган.

— Кўп йил агроном бўлиб ишлаб, айни пайтда маҳалла фаоли сифатида хизмат қиляпман, — дейди подполковник Фирдавс Амоновнинг отаси Комил Амонов. — Ўғлим айнан шу шарафли соҳанинг этагидан тутганидан ғурурла¬наман. Мана, бугун кўпчилик қатори ¬фарзандимнинг ҳам озми-кўпми хизматлари эътироф қилинди. Бунинг шарофатидан шундай замонавий, ҳавас қилгудек уйга кўчиб ўтдик. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган бундай юксак эътибор, юрт осойишталиги посбонларига, элимиз таянчию суянчи бўлган ўғлонларимиз ҳамда уларнинг оилаларига кўрсатилаётган бундай рағбату ғамхўрликдан биз, ота-оналар, нуронийлар ҳам бахтиёрмиз.

Умуман, шу каби шукроналик ¬ру¬ҳию эътирофини барчанинг — ёши улуғдан тортиб, жажжи болакайларнинг ҳам кўзию сўзидан англаш мумкин эди. Уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилардан яна бири, ма¬йор Алишер Боймуродов айтганидек, ҳукуматимизнинг бу каби ғамхўрлиги соҳа ходимлари зиммасига бундан-да улкан масъулият юклаб, улар фаолиятининг сифат жиҳатидан янада ўсишида муҳим омил бўлади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.