Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 11.01.2017

*Ҳокимлик соати

Эскича фикрлаш, эскича ишлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Жорий йилнинг 9 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги ҳокимлик соати йиғилишида вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳар бир ҳудуд ва соҳа раҳбари олдига ана шу талабни қўйди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Дастлаб вилоят ҳокими давлат идораларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифатига эътибор қаратди.

— Ўтган кунлар давомида вилоятнинг деярли барча ҳудудларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказдик, куни кеча эса жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини уюштирдик, — деди Ў. Барноев. — Мурожаатларни таҳлил қилганда уларнинг аксарияти тегишли ҳудуд ёки тизим даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолардир. Фақатгина айрим шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ташкилотлар раҳбарларининг эътиборсизлиги, сансалорлиги, пастга тушиб, одамлар билан гаплашмаётганлиги туфайли аҳоли ўз аризасини вилоят ҳокимигача кўтариб келишга мажбур бўлмоқда.

Мана масалан, қўлимда тадбиркорнинг янги иш бошлаши учун банкдан кредит ажратишни сўраб ёзган аризаси турибди. Банк раҳбарияти тадбиркорни ўзидан атайин узоқлаштириш учун у қабул қила олмайдиган юқори фоизли кредитни таклиф этган. Ҳолбуки, давлатимиз раҳба¬рияти томонидан соҳага юксак даражада эътибор қаратилаётган, бир нафар бўлсада янги иш ўрни яратиши учун уларга кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилаётган бир вақтда банклардаги бу каби бюрократик тўсиқларни қандай изоҳлаш мумкин?!

Энди бундай эскича фикрлаш, эскича ишлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Вилоят ҳокимлигига келган мурожаатлар ижроси мониторинги бўйича янги тизим шакллантирилади. Энг кўп мурожаат келиб тушган соҳа ёки ҳудуд раҳбари огоҳлантирилади, керак бўлса айнан ана шу масала бўйича лавозимидан озод қилинади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари ободончилик борасида олиб борилаётган ишларни ҳам танқидий муҳокама этиб, кўчалар, турар-жойлар, кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, туман ва қишлоқ марказларини янги меъморий талаблар асосида қайта бунёд этиш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Ҳокимлик соатида 2017 йил I чоракда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прог¬ноз кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим тадбирлар, хусусан, шўр ювиш, техникаларни таъмирлаш, ариқларни қазиш, тозалаш, маҳаллий ўғит чиқариш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, самарасиз боғ-токзорларни бузиш, "тўқсонбости" экинларини экиш ишларининг бугунги ҳолати, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги "Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбе¬кистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, 2016 йил 22 де¬кабрдаги "Маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимлари учун хизмат турар-жой уйларини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, Ватан ҳи¬моя¬чилари куни байрамини кенг нишонлаш, ушбу сана арафасида ҳарбийлар, уларнинг оилаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар сифати ҳам муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари мазкур масалалар ечимини таъминлаш бўйича тегишли топшириқларни берди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.