Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 11.01.2017

Уларга ҳавас билан қарашади

Ғиждувонлик Жамил Бекмуродов бир неча йилдан буён спортнинг армрестлинг тури билан жиддий шуғулланади. У вилоят миқёсидаги кўплаб турнирларда зафар қучган. Бултур эса билак кучига асосланувчи ушбу спорт тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган республика чемпионатининг 65 килограмгача бўлган вазн тоифасида 2-ўринни эгаллади.

Айни пайтда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган бу йигит инсоний фазилатлари, фаоллиги боис курсдошларию билим даргоҳи жамоаси орасида ҳам обрў-эътибор, ҳурмат топган. У ушбу таълим муассасаси ҳузуридаги талабалар илмий жамияти аъзоси сифатида кўплаб анжуманларда, танловларда муваффақиятли қатнашмоқда. Чунончи, Жамил ўтган йили "Юксак маънавиятли авлод" республика кўрик-танловининг вилоят бос¬қичида ғолиб ¬чиқди. Устози Зуҳра Ҳасанованинг раҳбарлигида "Мобиль базавий станцияларнинг инсон организмига таъсири" мавзусидаги илмий иш устида тадқиқот олиб боряпти.

Ўзининг айтишича, хоҳ спорт, хоҳ маънавият, хоҳ илм соҳасида, умуман, қай жабҳада ютуқларга эришмасин, буларнинг бари йигитлик бурчини намунали адо этгани шарофатидандир. Айнан муддатли ҳарбий хизматни ўташ давомида унинг шахсиятида ўз-ўзига ишонч, талабчанлик, ғурур, мардлик, ватанпарварлик туйғулари янада мустаҳкамланди. Иродаси тобланди. Шу йўсин Самарқанд вилоятида йигитлик бурчини ўтаб, имтиёзли тартибда улуғ ҳаким номи билан аталувчи ўқув даргоҳига ўқишга кирди.

Ҳарбий хизматни намунали ўтаб, айни пайтда тиббиёт сирларини ўрганаётган ёшлардан яна бири Лазиз Қаю¬мовдир. Институтнинг тиббий педагогика факультетида таҳсил олаётган бу йигит бултур бўлиб ўтган "Эртанги кун бизники, марра бизники" республика кўрик-танловининг якуний босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Ўтган 2016 йилда у рационализаторлик таклифларини илгари суриш бобида ҳам ўз салоҳиятини намойиш этди. "Юрт келажаги" республика кўрик-танловининг вилоят босқичида айни шу йўналишда 1-ўринга лойиқ кўрилди. Дарвоқе, ёш истеъдод эгасининг илмий-тадқиқотчилик ¬са-лоҳияти икки йил муқаддам ҳам муносиб баҳоланган, ўшанда у VIII Инновацион ғоялар республика ярмаркасида ғолиб деб топилганди.

— Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида йигитлик бурчимни ўтаганман, — дейди у биз билан суҳбатда. — Ҳарбий хизмат чоғи командирларнинг буйруқ ва кўрсатмаларини кўнгилдагидек бажариш, ҳарбий соҳа илмини пухта ўзлаштириш, ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқиш асносида катта бир ҳаёт мактабида таҳсил олдим десам, муболаға бўлмайди. Шарафли бурчни адо этиб қайтгач, дунёқарашим ўсиб, ҳаётга муносабатим буткул ўзгарганини тушундим. Ота-онам, оилам, яқинларим, Ватанимга муҳаббатим чандон кучайганини теранроқ англадим. Бундан таш¬қари, муддатли ҳарбий хизмат келгусида ўзим қизиққан соҳанинг этагини тутишимда, жамиятимизга керакли инсон сифатида ўқиб, изланишим, меҳнат қи¬лишимда мен учун беқиёс кўмак бўлди.

Биз вилоятимизнинг тиббиётга йў¬налтирилган бош ўқув даргоҳида худди Жамил ва Лазиз каби муқаддас бурчини шараф билан ўтаб, имтиёзли балл асосида ўқишга кирган яна кўплаб ёшлар билан суҳбатлашдик. Келгусидаги режалари, орзу-ниятлари, шунингдек, ҳарбий хизматдан кейинги ҳаётлари, юриш-туришларидаги ўз¬гаришлар ҳақида сўрадик. Гарчи шу сингари саволларга тур¬лича жавоб беришса-да, уларнинг бари бир жиҳатни таъкидлашди. Яъни институтда курсдошлар ва бошқа талабалар, шунингдек, меҳнат жамоасидагилар ҳарбий хизматни ўтаб, ўқишга кирганларга ўзгача ҳурмат, эҳтиром ва ҳавас билан қарашар экан. Бу эса илмий изланишларда, ўз билим ва салоҳиятини тўла намоён қилишда, жамоат ишларида янада фаол бўлишда қўшимча руҳ, иштиёқ бахш этиши шаксиз.

Институтнинг матбуот хизматидан олган маълумотимизга кўра, муқобил ҳарбий хизматни намунали адо этиш орқали имтиёзга эга бўлиб, ушбу масканга ўқишга кирганлар сони айни чоғда 150 нафардан ортиқ. Улардан 22 нафари эса жорий ўқув йилида талабалик бахтига мушарраф бўлган ёшлардир.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.