Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 4 дан: 11.01.2017

*14 январь — Ватан ҳимоячилари куни

Аскар оналари шарафланди

Суратда: тадбирдан лавҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳи¬моячилари кунига бағишлаб, 9 январь куни Бухоро санъат коллежида "Аскар оналарини шарафлаймиз!" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган бухоролик аскарларнинг оналари, Бухоро ҳарбий гарнизони аскар ва офицерлари, хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Бухоро гарнизони бошлиғи ўринбосари, подполковник Толиб Мирзаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида тўхталди.

Бугун Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш, Ватан ҳимоячиси деган номга муяссар бўлиш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланди. Истиқлол фарзандлари—билимли, мустақил фикрлайдиган, дунёқараши кенг, нигоҳлари тийрак энг сара ўғлонлар миллий армиямиз саф¬ларида хизмат қилаётгани ҳаётимиз осойишталиги, ¬осмонимиз мусаффолиги ишончли қўлларда эканлигидан далолатдир. Бугун миллий армиямиз том маънода ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларга чуқур билим ва тарбия берадиган ҳаёт мактабидир. Мард ва жасур ўғлонларимиз онгу шуурида ўз ифодасини топаётган бу фазилатлар уларнинг оналарига бир олам қувонч улашмоқда.

—Юрт ҳимоясига камар¬баста, баркамол фарзандларни вояга етказган оналарга ҳар қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатсак кам, — деди сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Тўйева.—Бу каби тадбирлар аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч, сурур бағишлайди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматни намунали тарзда ўтаётган аскарларнинг оналарига ҳарбий гарнизон томонидан ташаккурномалар ва сов¬ғалар топширилди.

—Ўғлим Баҳром Раҳмонов Самарқанд вилоятида йигитлик бурчини ўтамоқда,—дейди тадбирда иштирок этган Когон тумани, "Сорғун" фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Моҳигул Рўзиева.—Биз, аскар оналарига кўрсатилаётган эътибордан миннатдормиз. Оналарни, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган юртимизнинг ҳар куни байрам бўлсин!

—Ўғлим Аббос Очилов Самарқанд вилоятининг Кат¬та¬қўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилмоқда,—дейди Қоракўл тумани, "Дўр¬мон" қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Шоҳиста Ҳалимова.—Мен учун бу кун энг унутилмас дақиқаларга бой сана сифатида хотирамда муҳрланди. Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида намунали тарзда ҳарбий хизматини ўтаётган, юрт тинчлиги, осо¬йишталигини ҳимоя қилишдек шарафли бурчини аъло даражада бажараётган муддатли ҳарбий хизматчилар қаторида ўғлимнинг номи ҳам эътироф этилди. Эл-юрт хизматига муносиб Ватан ҳимоячисини тарбиялаб вояга етказганим учун менга ташаккурнома тақдим этилди. Фар¬занди муваффа¬қиятини эшитишдан ортиқ ¬саодат борми оналар учун?! Айниқса, болажонимнинг бу тадбирга ташрифи мен учун кутилмаган совға бўл¬ди. Хурсандлигимнинг чеки йўқ, бугун. Мен бахтиёр онаман! Ўғлим билан юзма-юз туриб, уни бағримга босиб табриклашдек сурурни эса сўз билан ифодалаб билмайман.

Шу куни Қуролли Кучлар сафида хизмат бурчини бажараётган аскарларнинг оналарига вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам ташаккурнома ва совғалар топширилди. Тадбирда ҳарбийлар ва уларнинг оналарига юксак эҳтиром кўрсатилиб, бадиий жамоалар, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.