Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 3 дан: 07.01.2017

Илмий салоҳият тараққиётга хизмат қилсин

6 январь куни Бухоро давлат университетида вилоят ҳокими Ў. Барноевнинг вилоят олий ўқув юрт¬лари олимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм- фанга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Президентимизнинг яқинда "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони ва республикамиз етакчи олимлари билан учрашуви ҳам ушбу соҳага давлат раҳбарияти томонидан қилинаётган ғамхўрликнинг юксак амалий ифодаси бўлди.

Учрашувда Бухоро дав¬лат университети, муҳандислик-технология инс¬титути, тиббиёт институти ректорлари А.Тўлаганов, У.Муҳамедханов, А.Асқаров, Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалининг директори Р.Мусурмонов ва бошқалар сўзга чиқди.

Бугунги кунда вилоятимиз етарли илмий салоҳиятга эга. Олий ўқув юртларимизда 50 нафардан зиёд фан доктори ва 318 нафар фан номзоди ҳамда кўплаб илмий ¬изланувчилар фаолият ¬кўр¬сатмоқда. Уларнинг грант¬лар асосида амалга ошираётган фундаментал тадқиқотлари ва инновацион ишлари ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг муҳим йўналишлари муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Учрашувда илм-фанни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, соҳанинг инфратузилмасини яратиш ва ривожлантиририш мақсадида фонд ташкил этиш, олий ўқув юртлариаро марказ ташкил қилиш, яратилаётган янгилик ҳамда ишланмалар ижодкорларини рағбатлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини, яъни интегра¬циясини янада мустаҳкамлаш масалалари илгари сурилди.

Вилоятда ерости бойликлари мўл. Уларни ўз¬лаштириш, хомашёларни қайта ишлашда олимлар салоҳиятидан етарли фой-даланиш лозим.

Қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда муқобил энергия ишлаб чиқариш ҳар жиҳатдан афзал. Бу борада ўз вақтида Бухоро давлат университетида катта изланишлар олиб борилиб, унинг натижалари амалда жорий этилган эди. Ушбу тажрибани бо-йитган ҳолда университет, муҳандислик-технология инс¬титути ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиа¬лида шу соҳада олиб борилаётган ишларни ҳамкорлик асосида ривожлантириш долзарб аҳа¬мият касб этмоқда.

Учрашувда Бухоро тарихини ўрганишга эътиборни кучайтириш, унинг археология объектларини тадқиқ қилиш ва бу борада қадимшунос мутахассислар, шунингдек, қурилиш соҳаси учун зарур бўлган муҳандис кадр¬лар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Мулоқотда вилоятнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Бухорода эркин туристик ҳу¬¬дудни барпо этиш, воҳанинг сайёҳлик брендини ишлаб чиқиш, тиббиёт инс¬титутининг моддий-тех¬ника базасини мустаҳкамлаш ҳамда шу каби кўплаб масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбир якунида вилоят раҳбари амалий таклифлар учун олимларга миннатдорлик билдирар экан, учрашувда кўтарилган ҳар бир масала инобатга олиниб, улар ечимини топиш йўллари изланиши, бундай мулоқотлар давом этажагини таъкидлади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.