Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 3 дан: 07.01.2017

Вилоят ҳокими фаоллар билан учрашмоқда

Шу йил 3 январь куни вилоят ҳокими Ў.Барноев Пешкў тумани фаоллари билан учрашди. Фаоллар йиғилишида вилоят ва туман ҳокимликлари масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими дастлаб воҳада, жумладан, Пешкў туманида юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида фикр юритди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилгани қайд этилди. 2016 йилда намунали лойиҳалар асосида 35 та уй қурилганлиги, инвестиция дастури асосида 2 та янги мактаб биноси барпо этилганлиги, қишлоқ хўжалик касб-ҳу¬нар коллежи, 3-умумтаълим мактаби, 8, 21-мактабгача таълим муассасалари таъмирланганлиги эътиборга сазовор.

Шу билан бирга, деб таъкидлади вилоят ҳокими, туманда ечимини топмаётган муаммолар ҳам анчагина. Янги¬бозор шаҳарчасини ободонлаштириш, йўллар қурилиши, деҳқон бозорларида савдо маданиятини юксалтириш, жойларда қишлоқ марказларини ташкил этиш, соғ¬лиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратиш, мактаб ва коллежларда ёшлар тар¬бияси самарадорлигини ош謬риш борасидаги ишларни тубдан яхшилаш лозим. Шунингдек, туманда коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириш масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда.

Йиғилишда шўр ювиш ишларини тўғри ташкил қилиш, баҳорги экиш мавсумига техникаларни тайёрлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувшда ижтимоий-иқтисодий соҳада ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарларига топшириқлар берилди.

* * *

Маҳаллий ҳокимиятлар ва қуйи давлат органлари фуқароларнинг қонуний манфаатларига алоҳида эътибор қаратишлари, улар муаммоларини ҳал этишлари керак. Вилоят ҳокими Ў.Барноев 3 январь куни Когон тумани фаоллари билан учрашувни шундай сўзлар билан бошлади. Афсуски, туманда фуқароларнинг ариза, мурожаатларига муносабат қониқарли эмас. Ўтган йил республика Бош вазири виртуал қабулхонасига тумандан 143 та мурожаат тушгани ҳам бундан далолат.

Таъкидландики, кишилар мурожаатларига муносабат ҳудуд раҳбарлари фаолиятига баҳо беришнинг асосий мезонларидан биридир. Демак, улар зиммасидаги масъулият ва жавобгарлик даражаси юқори бўлиши керак.

Учрашувда туманни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари таҳлил қилиниб, асосий эътибор камчиликларга қаратилди. Ўтган йили экспорт қилиш прогнози 26,8 фоизга уддаланди, холос. Бешта экспортчи корхонадан иккитаси умуман бу борада фаолият кўрсатгани йўқ. Тадбиркорлик субъектларининг 10,1 фоизи эса ишламаяпти.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қолоқликка йўл қўйилди. Давлатга пахта сотиш шартномавий режаси бажарилмади. Ўтган кузда қарийб 108 гектар майдонда узумзор ва интенсив боғ ташкил этиш белгиланган бўлса-да, бу иш ўлда-жўлдалигича қолиб кетди.

—Президентимиз олдимизга қўй¬ган янги марралар, қолаверса, ҳаётнинг ўзи биздан ишга янгича муносабат ва ¬талаблар асосида ишлашни талаб этади,—деб таъкидлади вилоят раҳбари.—Зеро, 2017-2021 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ижроси ҳам айни шунга боғлиқ.

Учрашувда жумладан, жорий йилда Инвестиция дастури асосида ижтимоий объектлардаги амалга ошириладиган бунёдкорликлар, қиш¬лоқларда намунавий лойиҳаларга мувофиқ қуриладиган уй-жойлар, шунингдек, ирригация-мелиорация тадбирлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда муҳокама этилган масалалар ижросига масъул раҳбарлар олдига қатъий талаблар қўйилди.

* * *

4 январь куни Ғиждувонда вилоят ҳокими Ў.Барноев туман фаоллари билан учрашди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят корхона ва ташкилотларининг мутасаддилари, ҳу¬қуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Танқидий ва ошкора руҳда ўтган мулоқотда вилоят ҳокими ечимини кутаётган долзарб масалаларга эътиборни қаратди.

Аввало, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилга Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб ном берилишининг мазмун-моҳияти ҳа¬қида тўхталиб ўтилди.

Таъкидландики, ҳар бир мурожаат ортида фуқаро ҳамда жамиятнинг қонуний манфаатлари ётадики, уларга нисбатан бефарқликка тоқат қилиб бўл¬майди. Шу ўринда 2016 йил Бош вазир виртуал қабулхонасига Ғиждувон туманидан тушган мурожаатларга доир мисоллар тилга олинди. Қабулхонага қилинган 461 та мурожаат тегишли чоралар кўриш бўйича туманга юбо¬рилганда, уларнинг атиги 17 таси ижобий қаноатлантирилган. Бу масалага чуқур ёндашилмаганини кўрсатиб турибди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муайян ютуқларга эришилган бўлса-да, бу борада камчиликлар ҳали кўп. Саноат салоҳияти пастлигича қолмоқда. Тадбиркорликка эътибор етарли даражада эмас. Масалан, ўтган йили 1403 та кичик бизнес субъекти рўйхатга олинган ҳолда, 203 та корхона фаолият кўрсатмади.

Туманда экспорт режаси атиги 16,4 фоизга бажарилгани, кузда 56,8 гектар узумзор ва 160 гектар интенсив мевазор ташкил этиш режалаштирилган бўлса-да, афсуски, бу борада амалий ишга киришилмагани жуда ачинарлидир.

Мулоқотда туманни ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш борасида 2017 йилда амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари, айниқса, ташкил этиладиган "Ғиждувон" эркин иқтисодий ҳудудининг аҳамия¬ти ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.