Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 3 дан: 07.01.2017

"101" хизмати огоҳлантиради

Олов — "тилсиз ёв"

Мамлакатимизда 2016 йил 20 ноябрдан 20 январгача "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" давом этмоқда. Тадбирни намунали ўтказиш учун барча жойларда ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида, хонадонларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин чиқишига сабаб бўладиган ёритиш ва иситиш асбобларидан тўғри фойдаланиш, табиий газ ҳамда электр энергияси билан ишлайдиган техник воситаларни доимий кўздан кечириш долзарб вазифадир. Айниқса, қиш мавсумида табиий газ плиталари ва иситиш печларини ёниқ ҳолда қолдирмаслик, кийим-кечакларни газ олдида ва устида қуритмаслик, ёш болаларни уйда назоратсиз қолдирмаслик зарур. Айни кунда аҳо¬ли ўртасида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам аввало хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашдир. Фуқаролар уй-жойлари, мол-мулки, рўзғор буюмларининг нобуд бўлишига баъзида ўзимиз, лоқайдлигимиз ¬сабаб бўлаётгани тайин. Тегишли хизматлар билан ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давомида мавжуд ¬нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ёнғин хавфсизлигини билиш ва унга бевосита амал қилиш ҳамманинг бурчи эканлигини унутмайлик. Аҳолидан ҳамиша турар жой, корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

Ж.УМЕДОВ, вилоят ИИБ ЁХБ 3-ҲЁХО 12-ҲЁХҚ катта ёнғин ўчирувчиси, сафдор.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.