Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Янги йилда бизни нималар кутяпти?!

Кўҳна манбаларда Товуқ мучали янгиланиш, ўзгаришлар палласи деб юритилган. Шу боис мазкур мучал йили улкан дарахт шаклида тасаввур этилиб, ўзида "нурафшон тонг", "баҳор" ҳамда "Шарқ" деган маъноларни ҳам мужассам этар экан. Ўз навбатида дарахт тимсоли яшнаш, яшариш, яратиш иштиёқи, интилишларнинг самараси сифатида тавсифланади.

Мунажжимларнинг айтишича, янги 2017 йил шарқий тақвим бўйича олов тус шўх, ўйинқароқ товуқнинг қанотлари остида кириб келар экан. Шу боис бу йилда ёрқин ва ранг-баранг воқеалар бўлиши кутилмоқда. Байрам оқшомини ҳам шундай нишонлаш керакки, кўтаринкилик, хуш кайфият йил бўйи давом этсин. Ўзингизга ҳам маълумки, Янги йилни қандай қаршиласангиз, уни худди шундай йўсинда ўтказасиз.

Бундан ташқари, ушбу мучал — мағрур, ўзига ишонган ва ҳамиша хушчақчақ юрадиган кишилар тимсоли. Айнан оловранг товуқ учун интилувчанлик, етакчилик, журъат, жасорат хос. Шу боис келаётган йилда кучли, жасур одамларнинг иши доим ўнгидан келади. Ўз навбатида қайси оилада шу мучалда туғилган киши бўлса, ўша хонадондан тўкин-сочинлик, файзу барака аримайди. Зеро, манбалардан маълумки, товуқ ораста бекаларнинг рамзи ҳамдир.

Мунажжимларнинг таъкидлашича, Янги йил кечаси киши бойиб кетишдан ҳам кўра кўпроқ ўз меҳнат фаолияти ва тадбиркорлик бобида муваффақиятга эришишни тилаши лозим экан. Шу сабаб тақдир инъомини кутиб ўтирмай, биринчи галда ҳаракат қилиш, изланиш тақозо этилади. Бундан ташқари, товуқ дангасалик, эринчоқликни ёқтирмайдиган жонивор сифатида кишини мунтазам равишда бадантарбия билан шуғулланишга, тез-тез табиат қўйнига сайрга чиқишга, иммунитетини кучайтиришга, умуман, саломатликка жиддий эътибор қаратишга чорлайди.

Шунингдек, келаётган йил кўпчиликнинг тақдирида туб бурилиш онларига бой бўлади. Шу боис барчадан инсоний муносабатлар, меҳнат фаолияти, ўқиш, рўзғор тутуми, фарзанд тарбияси, соғлом турмуш тарзи бобида муайян тамойиллар асосида иш кўриш талаб этилади. Янги йилда тез-тез ўзгаришлар, янгиликлар кузатилади. Энг асосийси эса, бундай пайтларда керакли хулоса, узил-кесил қарор чиқаришдир. Бир сўз билан айтганда, бу йил қатъиятли кишилар учун омадли бўлади.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.