Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси

2016 йил 28 декабрь куни халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари, шаҳар ва туман молия бўлимлари, давлат солиқ инспек¬цияси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб Бухоро вилоятининг 2016 йил бюджети ижроси ҳамда вилоятнинг 2017 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети асосий параметрлари тўғрисида вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи У. Умаровнинг ҳисоботи тингланди. (Ҳисоботнинг тўлиқ ¬матни газетамизнинг нав¬батдаги сонида чоп этилади).

Қайд этилишича, 2017 йилда вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари 1 триллион, 161 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилган. Бунда ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлаш йўналишига бир триллион сўмдан ошиқ (86,7 фоиз), шу жумладан, таълим соҳасига 584 миллиард сўм (50 фоиз), соғликни сақлаш соҳасига 356 миллиард сўм (31 фоиз) маблағ йўналтирилади.

Янги йилда вилоят маҳаллий бюджети лойиҳасида инвестицияларга йўналтирилган маблағлар 2016 йилга нисбатан 16 фоизга оширилиб, қарийб 17 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, маърузада бюджет харажатлари тақсимотидаги ўзгаришлар, хусусан, илгари вилоят бюджетидан молиялаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими харажатлари республика бюджети ҳисобидан қопланиши, ижтимоий нафақа тўловлари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳар кўчалари, посёлкалар ҳамда қишлоқ кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурларини амалга ошириш, давлат санитария-эпидемиология назорат марказларини сақлаш харажатларининг туман ва шаҳар бюджетидан вилоят бюджетига ўтказилиши хусусида ҳам маълум қилинди.

Сессия ишида қатнашган вилоят ҳокими Ў. Барноев ижтимоий соҳалар, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилиб, бюджетнинг салмоқли миқдори йўналтирилаётганлигини таъкидлаш асносида, ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш, оммавий ахборот воситалари ҳам бу борада фаоллик кўрсатган ҳолда таҳлилий материаллар бериб боришлари хусусида тегишли тавсияларни берди.

Ушбу масала муҳокамасида 8-Дилкушо сайлов округидан депутат, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С. Жўраева, 24-Ромитан сайлов округидан депутат, Ромитан тумани ҳокими М. Олимов, 60-Жумабозор сайлов округидан депутат, Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Р.Тўраев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири биринчи ўринбосари Ж. Қўчқоровлар иштирок этишди.

Шундан сўнг йиғилишда "Бухоро вилоятида 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш манзилли дастури"да белгиланган параметрларнинг бажарилишини таъминлаш, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда уларга вилоятдаги тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни ажратиш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида, халқ депутатлари вилоят Кенгаши айрим депутатларининг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш, бўшаб қолган сайлов округларида сайловни ўтказиш ҳамда Кенгаш ваколатига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибида муҳокама этилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.