Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Турфа олам

Янги йил: қаерда, қачон, қандай нишонланади?

Ўрта Осиё халқлари аксар Шарқ мамлакатларида бўлганидек, икки Янги йил — қадимий одатга кўра анъанавий "йил боши" — Наврўзни ҳамда европача Янги йил (1 январь)ни нишонлайдилар.

Ушбу айёмни турли эллар турли вақтда ва турлича байрам қилса-да, у муайян астрономик ритм бўйича Ернинг Қуёш атрофини бир марта тўлиқ айланиши, фасллар алмашинуви каби ҳодисалар билан боғлиқ. Сайёрамиз бир йил ичида 940 миллион километр масофани "босиб ўтади". Бу вақт 365 кун, 5 соат, 48 дақиқаю 46 сонияга тенг. Ана шу муддат тўлиқ тугаса, галдаги янги йил бошланади.

Тарихий маълумотларга кўра, милоддан тўрт минг йил илгари Қуёш тақвимига таянилган қадимги Мисрда Янги йил Сириус юлдузининг чиқиши, Нил дарёсининг тошиши, ёзги кун-тун тенглиги пайтига тўғри келган.

Рим императори Юлий Цезарь милоддан олдинги 46 йилда мисрликлар тажрибасига тая¬ниб, янги бир тақвимни — Юлиан календарини яратган. Унга биноан Янги йил Қуёш тутилиши, кун узайиши, офтобнинг қиш буржидан ўтиб, янги буржга кириши асосида белгиланган.

Бугунги кунда мазкур суюкли байрам Эфиопияда сентябрь ўрталарида, Бирмада апрель чоғи, Индонезиянинг баъзи оролларида бўлса қатъий бир вақтга қаралмаган ҳолда ўн кун мобайнида нишонланади. Яна шуниси қизиқки, Янги йил Ҳиндистон жанубида мартда, шимолида апрелда, ғарбида октябрда, Керала штатида эса гоҳ июль, гоҳ августда кутилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кўпчилик мамлакатларда Григориан тақвими бўйича йилнинг илк куни сифатида 1 январь қабул қилинган. Уни Тинч океанидаги Кирибати ороллари аҳолиси биринчи бўлиб кутиб олади.

Бу айёмнинг аҳамияти шундаки, унда кишилар ўтаётган йилга якун ясаб, келаётган йил учун янги режалар тузишади.

Бугунги кунда у халқимизнинг энг суюкли байрамларидан бирига айланиб улгурган. Шу боис айём арафасида барча жойларда тантаналар уюштирилади. Шаҳару қишлоқларимиз байрамона қиёфа касб этади.

Ватанимизда кўпчилик Янги йилни уйда, оила аъзолари, қариндош-уруғ, дўстлар даврасида кутиб олади. Дастурхон атрофида эзгу тилаклар изҳор этилади. Ҳамма бир-бирини қутлайди.

Дарвоқе, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2017 йил Туризмни барқарор ривожлантириш халқаро йили деб белгиланган. Юртимизда эса кириб келаётган янги йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидир.

Интернет материаллари асосида Рустам ИБРАГИМОВ тайёрлади.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.