Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Президент совғасидан болалар кўнгли шод

Бутун мамлакатдаги каби вилоятимизда ҳам "Президент арчаси" шодиёналари болалар учун Янги йил байрамининг дебочаси бўлди

Вилоят мусиқали драма театрида болаларга Президент совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унга 32-Меҳрибонлик уйи, вилоят болалар уйи тарбия¬ланувчилари, ота-онаси бўлмаган чин етим ўғил-қизлар, Ватан сарҳадларида хизмат вазифасини ўтаётган чоғда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари—270 нафар бола таклиф этилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан ўғил-қизларнинг соғ¬лом ўсиши, таълим олиши ва камол топиши учун доимий ғамхўрлик қилинаётганини, бу борада айниқса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида кўплаб тадбирлар амалга оширилганини таъкидлади ҳамда болаларни кириб келаётган Янги йил билан қутлаб, уларга Президент сов¬ғаларини топширди.

Ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат туҳфадан ўғил-қизлар кўнгли шод бўлди.

—Эътибор учун Президентимиздан миннатдормиз,—дейди Бухоро шаҳридаги 32-Меҳ¬рибонлик уйи тар-бияланувчиларидан бири, 8-синф ўқувчиси Мустақила Абдуллаева.—Масканимизда ёшларнинг яшаши, дарсдан кейин дам олиши, турли тўгаракларда ва спорт билан шуғулла¬ниши учун барча шароитлар яратилган. Биз, ёшлар ана шундай қулайликлардан фойдаланган ҳолда ҳаётда ўз ўрнимизни топиб, эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишга ҳаракат қиламиз.

Шундан сўнг "Президент арчаси" ўрнатилган саҳнада маданий тадбир бошланди. Қорбобо-ю Қорқиз иштирокида, вилоят театри ижодий жамоасининг меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб чиқиши, инсон доимо яхшиликка интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи эртак-спектакли, шўх қўшиқлар, тарона ва рақслар болаларга олам-олам қувончу кўтаринки кайфият бағишлади.

Бухоро шаҳридаги "Афсона" тўйхонасида болалар учун байрам дастурхони ҳам ёзилди.

Вилоятнинг турли масканларида бўлиб ўтган ана шундай байрам тантаналарида яна 260 нафар ўғил-қизга Президент совғалари топширилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.