Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Ошпазлар ва ширинпазлар маҳорат кўриги

Янги йил байрами арафасида аҳолини сифатли, арзон нархдаги ширинликлар ва қандолат маҳсулотлари билан таъминлаш, бу айёмни ҳар бир хонадонда кўтаринки руҳда нишонланишига эришиш, шунингдек, аҳолига тайёр истеъмол маҳсулотлари етказиб берувчи корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларининг ташаббускорлик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 30 декабрь куни Бухоро шаҳридаги Арк қўрғони майдонида "Ошпазлар ва ширинпазлар" кўрик-танлови ҳамда ярмаркаси бўлиб ўтди.

Танловда туманлардан келган ошпазлар ва ширинпазлар, воҳамизнинг шаҳар ҳамда туманларига хос таомлар, миллий ширинликлар ва кенг турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ўз маҳоратларини намо¬йиш этишди. Вилоятимизда илк бор ташкил этилган мазкур танлов ва ярмарка истиқлол йилларида қайта тикланган миллий пазандачилигимиз ҳамда қад¬риятларимизнинг гўзал ифодаси сифатида акс этгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур танловда ошпаз ва қандолатпазлар маҳоратини мутахассис технологлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Энг мазали, байрамона ва миллий анъаналаримиз асосида таом тайёрлаш борасида ўз иқтидорини кўрсата олган "Бухоро олтин минораси", "Чинор", "Ал-Муҳаммад", "Дарвеши Бухоро" хусусий корхоналари ҳамда Вобкент ва Олот туманлари жамоаси энг яхши ошпазлар деб топилди. Ширинпазлар орасида "Дил¬хирожбегим", "Бон-бон", "Амир¬шохфайз", "Жўраев ¬Ражаббой" МЧЖлари, ¬"Элегант" ўқув маркази, ¬"Иффатли келин", "Ғиждувон Маш¬ҳураси" қан-долат¬паз¬лари¬нинг кондитер маҳсулотлари мақ¬товга сазовор бўлди. Сов¬риндорлар вилоят ҳкимлиги томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

Тайёрланган таом ва ширинликлар вилоят аҳлига тортиқ этилди.

Танлов доирасида "Лаъли" цирк жамоасининг қизиқарли чиқишлари болаларга хуш кайфият улашди. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вилоят бўлими, шаҳар ва туманлар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари қошидаги бадиий жамоалар санъаткорларининг дилрабо куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Тадбир доирасида ширинликлар ва таомлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Суратларда: "Ошпазлар ва ширинпазлар" кўрик-танловидан лавҳалар.

_______________________

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

Сергей ПОЛЕТАЕВ ва Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.