Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Оила мустаҳкам — жамият барқарор

Бухорода "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида "Аҳил ва мустаҳкам оила—жамият таянчи" мавзуида минтақавий амалий семинар бўлиб ўтди.

Республика Олий суди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва "Оила" илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Бухоро ва Навоий вилоятлари туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — хотин-қизлар қўмиталари раислари, мутахассислари, адлия бош¬қармалари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иш¬тирок этдилар.

Семинарда республика Олий суди фуқаролик ¬ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Холмўмин Ёдгоров, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раи¬сининг ўринбосари Озода Парпибоева ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Тадбирда оила мустаҳкамлиги ҳар қандай жамиятнинг барқарорлиги ва тараққиётининг муҳим гаровларидан бири эканлиги, шунинг учун ҳам юртимизда азал-азалдан у муқаддас қадрият сифатида эъзозлаб келингани таъкидланди. Мамлакатимиз Конституциясининг 63-моддасида "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда давлат ва жамият муҳофазасида бўлиш ҳу¬қуқига эга"лиги мустаҳкамлаб қўйилгани бежиз эмас. Шу асосда бизда миллий анъана ва урф-одатларимизга ҳамоҳанг соҳа қонунчилигимиз яратилган.

2016 йилнинг Биринчи Президентимиз ташаббуси билан Соғлом она ва бола йили деб эълон қилингани муносабати билан ишлаб чиқилган Давлат дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда. Аёллар ва кичкинтойлар, умуман, навқирон авлодга алоҳида ғамхўрлик қилинаётирки, унинг самарасини ҳар бир фуқаро ўз кундалик турмушида ҳис этаётир.

Тадбирда оила институтини мустаҳкамлаш борасида ечимини кутаётган долзарб муаммоларга эътибор қаратилди. Масалан, болаларнинг келажаги ва хонадон тотувлиги ҳамда фаровонлигига путур етказувчи оилавий ажримларнинг олдини олиш масаласи ҳақида батафсил сўз борди. Камчиликлар ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга ижобий тажрибалар таҳлил қи¬линди.

— Вилоятимизда оила тотувлигини мустаҳкамлаш, эр-хотин ўртасидаги ажримларнинг олдини олишда сезиларли ўзгаришлар бор,—деди вилоят ҳокимининг ўринбо¬сари, хотин-қизлар қў¬митаси раиси Зулфия Тўйева.— Масалан, жорий йилнинг тўққиз ¬ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан давлат ва жамоат ташкилот¬ларининг ҳамкорлиги натижасида оилавий ¬келишмовчиликлар сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш орқали никоҳлар бекор қилиниши ҳоллари анча камайди. Лекин бу борада ҳали қилинадиган ишлар кўп. Оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, айниқса, қизларни ўрта махсус, касб- ҳунар ва олий таълим муассасаларида оилага тайёрлашда "Ораста қизлар" тузилмалари фао¬лия¬тини янада яхшилаш зарурдир.

Семинарда эрта турмуш қуриш ҳолатлари олдини олиш, никоҳолди тиббий кўрикларни са¬марали ташкил этиш, ¬битирувчи қизлар бандлигига, уларнинг бизнес ло¬йиҳаларини қўллаб- қув¬ватлашга янада катта эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Мулоқотда оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланган никоҳ шартномаси ҳақида ҳам кенг тўх¬талиб ўтилди. Айни шу ҳақдаги китоб тақдимоти ҳам ўтказилди.

Иштирокчилар фикр алмашиниш баробарида ўзларини қизиқтирган кўп¬лаб саволларга малакали ҳуқуқий жавоб ҳам олишди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.