Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Кекса авлодга эҳтиром

Вилоятимизда нуронийларни шарафлаш, байрамлар олдидан уларнинг бир пиёла чой атрофидаги суҳбатларини ташкил этиш бўйича илгари ҳам кўпгина тадбирлар ўтказилган. Аммо вилоят ҳокимлиги томонидан шу йил 29 декабрь куни Бухоро шаҳридаги "Шахнозабону" тўйхонасида 500 нафардан зиёд отахон ва онахонлар учун Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган давра аввалгиларига сира ўхшамади. Чунки тадбир ташкилотчилари шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" жамоат фонди, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда байрам даврасига энг муносибларни—Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида фидо¬йилик кўрсатган, шижоатли меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшган, ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда фаол қатнашаётган фахрийларни таклиф этдилар.

Суратда: вилоят ҳокими Ў. Барноев фахрийларни байрам билан қутламоқда.

Очиқ чеҳра ва тавозе билан кутиб олинган қарияларнинг тў¬кин дастурхон атрофидаги гурунги қи¬зигандан-қизиди. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев хуш кайфиятдаги фахрийларга табрик сўзи билан мурожаат этди.

—"Қариси бор уйнинг париси бор", деган нақл халқимиз қалбидан чуқур жой олган, кексалар ҳурматини жойига қўйиб, уларга ғамхўрлик кўрсатиш ҳаётимиз қонунига айланган,—дея гап бошлади вилоят раҳбари.—Шунинг учун ҳам муҳтарам Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нут¬қида: "Ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотни яхшилаш -бундан буён ҳам Президент учун, ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади", деб алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг ҳоким ўтган йиллар давомида вилоятимизда амалга оширилган улкан бунёдкорликлар ва меҳнат ютуқларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Қаҳрамонлари—донгдор пахтакор ва ғаллакор Азим Латипов, моҳир зардўз Муяссар Темирова, тўқувчи Мартия Раҳматова, экскаваторчи Тўра Нарзиевлар, халқ хўжалигининг турли соҳаларида, турли лавозимларда меҳнат қилиб, эл-юрт эҳтиромига сазовор бўлган, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар номларини ҳурмат билан тилга олиб, уларни Янги йил билан муборакбод этди.

Ўктам Барноев сўзининг пировардида вилоятда барча кексалар ўн кун мобайнида тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга малакали шифокорлар томонидан зарур хизматлар кўрсатилишини, фахрийларга ғамхўрлик янада ортишини таъкидлар экан, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили—2017 йил айни чоғда вилоятимиз учун юксалиш, файзу барака, ободлик даври бўлишини айтиб, нуронийларни беҳад шод этди ҳамда уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахтли кексалик ва фаровонлик тилади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари тадбирда қатнашаётган отахон ва онахонлар даврасига бориб, улар билан бирма-бир кўришди, фахрийларнинг дил сўзларини тинглади. Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари либосидаги ёш¬лар кексаларга байрам сов¬ғаларини улашдилар.

Фахрийлар номидан сўз олган олотлик Саидқули Оққиев, жондорлик Раъно Раҳимовалар ёши улуғларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ғоят самимий ва дилкаш тарзда ўтган Янги йил тадбирига Бухоро санъат коллежининг "Манзур" ансамбли хонандалари, "Бухоро мавжлари" рақс дас¬таси қатнашчилари ҳамда ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури ўзгача файз ва шукуҳ бағишлади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.