Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ушбу тизимда фаолият кўрсатаётган эҳтиёжманд, якка-ёлғиз, ижтимоий муҳофазага муҳтож тиббиёт ходимла¬рининг фарзандлари учун ¬байрам тадбири ўтказилди. "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий марказида ўрнатилган улкан арча атрофида болажонлар эътиборига турли саҳна кўринишлари, бадиий-мусиқий чиқишлар ҳавола қи¬линди. Ўз навбатида жажжи ўғил-қизлар қувноқ куй ва қўшиқларга жўр бўлишди. Суюкли эртак қаҳрамонлари — Қорбобо ҳамда Қор¬қиз эса уларга Янги йил сов¬ғаларини улашди.

Бундан ташқари, Бухоро давлат мусиқали драма театри артистлари ижросида намойиш этилган "Янги йил эртаги", "Янги йил калити" сингари спектакллар мурғак қалбларга ўзгача сурур ва завқ бағишлади.

— Юртимизда ҳеч ким эътибор ҳамда ғамхўрликдан четда эмас, — дейди соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Гуллола Ҳазратова. — Эл саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган кичик ва ўрта тиббиёт ходимларининг фарзандларига хуш кайфият улашиш, уларнинг айёмни муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбир бунинг яна бир тасдиғи бўлди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.