Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 1 дан: 01.01.2017

*Бунёдкорлик

Ромитанда ёпиқ сузиш ҳавзаси

Янги йил арафасида Ромитан туманида ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилгани аҳоли учун чинакам байрам туҳфаси бўлди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ушбу туман ҳокими М.Олимов ва бошқалар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2 миллиард 649 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган ҳавзада ёшларнинг сузиш техникасини ўрганиши ва маҳоратини ошириши учун барча шароит яратилган. Мураббийлар, тиббиёт, сув таркибини таҳлил қилиш лабораторияси хоналари ва бош¬қа ёрдамчи иншоотлар тегишли жиҳозлар билан таъминланган.

— Спортнинг сузиш турига жуда қизиқаман, — дейди тумандаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Субҳонов. — Ҳудудимизда сузиш ҳавзаси қурилгани мен каби ёшлар учун айни муддао бўлди. Бундай шароитлар бизнинг янада соғлом улғайишимизга хизмат қилади.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалидан маълум қилишларича, 2016 йилда вилоятда жам¬ғарма маблағлари ҳисобидан тўртта умумтаълим мактабида спорт зали қурилди. Вобкент туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стадио¬ни мукаммал таъмирланди. Шофиркон туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси реконструкция қилинди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.